Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиёнинг аҳоли сони жиҳатдан ҳам мигрантларни юбориш бўйича ҳам асосий давлати - Ўзбекистон - Марказий Осий минтақасида ХМТга аъзо бўлган охирги давлат бўлди

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Миграция бўйича халқаро ташкилот кенгаши Ўзбекистоннинг ХМТга аъзо бўлиш аризасини маъқуллади. Мамлакат ташкилотнинг 173-аъзосига айланди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ташқи миграция масалалари агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари Абдуазиз Хафизов.

Мигранты из Гондураса бегут от слезоточивого газа, распыленного американскими пограничниками - Sputnik Ўзбекистон
"Профессионал иш": Вашингтон Мексика чегарасида мигрантлар қувилишини шундай баҳолади

Таъкидланишича, бу ҳақда ХМТ матбуот-хизмати ҳам хабар берган. 27 ноябрь куни Женева шаҳрида ўтказилган ХМТнинг 109-сессиясида Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш қарори қўллаб-қувватланган.

"Ўзбекистонни ХМТ оиласида катта мамнуният билан қарши оламан. Сизнинг мамлакатингиз мигрантлар қадим замонлардан кесиб ўтган жаҳоннинг энг қадимий ва энг фаровон савдо йўлларини ташкил этади ", - деб қайд этган ташкилотнинг янги бош директори Антонио Виторино.

Марказий Осиёнинг аҳоли сони жиҳатдан ҳам мигрантларни юбориш бўйича ҳам асосий давлати - Ўзбекистон - Марказий Осий минтақасида ХМТга аъзо бўлган охирги давлат бўлди.

ХМТ вакили ташаббуси билан мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўтган ҳафтада Самарқандда ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида қабул қилинган Самарқанд декларациясига киритилган. Ҳужжат матнида "Давлатлар миграциявий мақоми қандай бўлишидан қатъи назар ҳамда Барқарор тараққиёт мақсадларига мувофиқ барча мигрантларни ҳурмат қилиши, уларни ҳимоя қилиши ва инсон ҳуқуқлари амалга ошишини таъминлашга интилишлари керак", - дейилган ҳужжат матнида.

Янгиликлар лентаси
0