Город Сеул

Тошкентда Кореяда ишламоқчи бўлганлар учун тил маркази ташкил этилди

299
"Корейс-ўзбек корейс тили маркази" сингари  ўқув марказлари босқичма-босқич Фарғона, Қарши, Нукус ва республиканинг бошқа ҳудудларида ташкиллаштирилади.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги 2-сонли Тошкент юридик коллежи биносида "Корейс-ўзбек корейс тили маркази"нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, ушбу тил маркази Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги билан Корея инсон ресурсларини ривожлантириш институти ўртасида 2018 йил 8 ноябрда тузилган ҳамкорлик Меморандумига мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Корея малакани ривожлантириш институти ҳамкорлигида ташкил этилган.

"Бундан кўзланган асосий мақсад Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини корейс тили ва Кореяда энг кўп талаб этиладиган мутахассисликлар бўйича касбларга ўқитиш орқали уларнинг  Кореяда муносиб иш топишларига кўмаклашишдир", - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, "Корейс-ўзбек корейс тили маркази" сингари  ўқув марказлари босқичма-босқич Фарғона, Қарши, Нукус ва республиканинг бошқа ҳудудларида ташкиллаштирилади.

299