Футбольные болельщики чемпионата мира по футболу 2018 на Красной площади в Москве, 2018 год

ЖЧ-2018дан кейин Россияда нечта нолегаллар қолди?

704
Россияга кириб келганларнинг барчасида "мухлис паспорти" бўлган, аммо кейинчалик улар Россияда номаълум муддатога қолишга қарор қилганлар

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 2018 йил июн ойида футбол бўйича жаҳон чемпионатига "мухлис паспорти" орқали кириб келган 5,5 минг чет эллик фуқаролар Россия ҳудудида қонунга зид равишда қолишган.

Бу ҳақда Россия ИИВ миграция бошқармаси раҳбари ўринбосари Андрей Краюшкин хабар берди, деб ёзади РИА Новости.

Краюшкин сўзларига кўра, бу мигрантлар март ойи охирида Россиядан чиқариб юборилади.

Россия ИИВ вакилининг сўзларига кўра, 31 декабр ҳолатига кўра, бундай нолегал фуқаролар сони мамлакатда 12 минг нафардан зиёдни ташқил этган, аммо ФХХ (ФСБ) билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар туфайли улар сонини 5,5 минг нафаргача қисқартиришга муваффақ бўлинган.

Футбол чемпионати ўтказилаётган вақтда махсус карта ёрдамида РФ 650 мингдан зиёд чет эл фуқаролари кириб келганлар.

Россияда футбол чемпионати 2018 йил 14 июнь санасидан 15 июлга қадар бўлиб ўтган. Чемпионат финалида Франция ва Хорватия терма жамоалари учрашишди. Ўйинда французлар 4:2 ҳисоб билан ғалаба қозонган.

704