Знак СТОП

Яширин туйнукли газель: ўзбекистонликлар Россияга антиқа усул орқали кириб боришга уринди

604
Нолегалларни автомобил ташқи ва ички ўлчамларининг номувофиқлиги, шунингдек, кузов ичида янги обшивканинг мавжудлиги "сотиб қўйди". Қозоғистонлик чегарачилар шу боис мигрантларни аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Қозоғистонлик чегарачилар "Газель" кузовида қўлбола ясалган "туйнук" ёрдамида Россия Федерациясига кириб боришга уринган Ўзбекистон фуқароларини аниқлашди. Машинани Россия фуқароси бошқарган.

Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Ҳодиса сешанбага ўтар кечаси Ғарбий-Қозоғистон вилоятида юз берган.

"Газель" автомашинаси Россия фуқароси бошқарувида Тошкент - Самара маршрути бўйича ҳаракатланаётган бўлган. Нолегалларни автомобил ташқи ва ички ўлчамларининг номувофиқлиги, шунингдек, кузов ичида янги обшивканинг мавжудлиги "сотиб қўйган". Автомобилнинг ички қисми текширувдан ўтказилганда, кузов ичида яширин туйнукда уч нафар ўзбекистонлик яшириниб ўтиргани аниқланган.

Ўзбекистон фуқаролари уларга Россияга кириш таъқиқлангани туфайли мана шу тарзда чегарани кесиб ўтишга уринишгани айтилмоқда.

604
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана

Яна 280 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари рус-қозоқ чегарасида тўпланди

234
(Янгиланган 19:34 25.05.2020)
ТИВ Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини сўрамоқда.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланишда давом этмоқда.

ТИВ матбуот хизмати 18 ва 19 май кунлари Россия-Қозоғистон чегараси орқали ватандошларнинг Ўзбекистонга олиб кетилиши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналарнинг аввалдан шакллантирган рўйхати асносида Россия ва Қозоғистон томонлари билан келишилган ҳолда амалга оширилганини эслатиб ўтган. Таъкидланишича, қўшимча рўйхатлар тузилиши кўзда тутилмаган.

Хабарда ёзилишича, огоҳлантиришларга қарамай, яна 280 нафарга яқин фуқаролар Россия-Қозоғистон чегараси олдида тўпланган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консуллиги маълумотига кўра, Самара вилояти Ҳукумати ушбу фуқароларни саноат объектларида иш, ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга тайёрлигини билдирган.

Аммо тўпланганлардан фақат 25 таси ушбу таклифни қабул қилган бўлса, қолганлари ҳамон Большая Черниговка тумани ҳудудида қолмоқда.

Ишга жойлашишни истамаган ва чегара яқинида қолаётганлардан ўзларининг вақтинча/доимий яшаш жойларига қайтишлари ҳамда чартер рейсларини кутишлари сўралган.

“Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини, яшаш жойларида қолишларини ва карантин чораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида тўпланган жами 1100 нафар Ўзбекистон фуқаролари истисно тариқасида ватанга олиб келинган эди. ТИВ қўшимча рўйхат тузиш кўзда тутилмагани ва фуқаролардан чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликлари, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраган эди.

234
Крупные платежные системы ограничили переводы в страны ЦА

БМТ мигрантлар учун пул ўтказмаларни бепул қилишни таклиф қилди

131
(Янгиланган 17:32 25.05.2020)
Ташкилот коронавирус пандемияси вақтида меҳнат мигрантлари учун молиявий юкламани камайтириш ва улар учун ватанига пул жўнатишни бепул қилиш зарур деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бирлашган миллатлар ташкилоти қатор ташкилотга аъзо мамлакатларнинг пандемия даврида мигрантлар учун пул жўнатиш шароитларини енгиллаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Ташкилот меҳнат мигрантлари учун молиявий юкламани камайтириш ва улар учун ватанига пул жўнатишни бепул қилиш зарур деб ҳисоблайди. Зеро, улар транзакция учун тўлаётган фоизлари, айниқса, пандемия шароитида оғирлик қилади.

БМТ пўл ўтказмалари ҳажмининг камайиши қашшоқ давлатлар иқтисодётига катта таъсир кўрсатишидан хавотир олмоқда. Улар шундоқ ҳам пандемиядан зарар кўрмоқда.

БМТнинг Инвестициялар ва ривожланиш жамғармаси ижрочи котиби Жудит Карл коронавирус пандемияси туфайли кўплаб мигрантлар ишсиз қолганини таъкидлаган. Ишлаётган мигрантлар эса уйларига пул жўнатишга қийналмоқда, чунки карантин чекловлари натижасида аксарият хизматлар тўлиқ фаолият юритмаяпти. У ҳозир меҳнат бозорига таъсир ўтказиш қийин, лекин пул ўтказиш шароитларини яхшиласа бўлади деб ҳисоблайди.

Аввалига ушбу ташаббус Британия ва Швейцариядан чиқди, кейин уни халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки ва БМТ таркибидаги бир қатор муассасалар қўллаб-қувватлади. Асосий мақсад – ривожланаётган мамлакатларга молиявий оқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш.

131

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

0
(Янгиланган 22:28 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

0