Ольга Чудиновских

Иқтисодчи: Россияда меҳнат миграцияси ўсишига фақат қонунлар тўсқинлик қилмоқда

694
Миграция масалалари бўйича эксперт, иқтисод фанлари номзоди Ольга Чудиновских Россиянинг айрим қонунлари хориждан меҳнат мигрантлари келиши учун тўсқинлик қилмоқда деб ҳисоблайди.

РФ Иқтисодий ривожлантириш вазири Максим Орешкин Россия ишсизлик даражасини пасайтириш ва сифатли миграцияни рағбатлантириш бўйича чораларни кўриши лозимлигини маълум қилди. Вазир иқтисодий ўсиш даражасини меҳнат бозоридаги ўзгаришлар эвазига тезлаштириш лозимлигини қайд этди.

“Хорижий миграцияни рағбатлантириш керак эмас, чунки у ўзини қўллаб-қувватламоқда. Унга асоссиз киришни тақиқлаш каби турли қонунлар билан қўшимча тўсиқ қўйиш керак эмас. Патент нархи ҳам асоссиз оширилгани туфайли мамлакатда сўнгги йилларда ноқонуний миграция кучайди”, - деди Чудиновских Sputnik Ўзбекистонга берган интерьюсида.

Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон ва Тожикистондан ишчи кучлари таклифи етарлича ва Россия хорижликларни қўшимча равишда жалб қилиши учун ҳеч қандай чораларни қўллаши шарт эмас. Бироқ барча ишчи куч қонуний бўлишига ҳаракат қилиши лозим.

“Барча мигрантлар қонунчиликка биноан меҳнат қилишлари лозим. Қарийб беш миллион киши Россияга ишлаш мақсадида келади, лекин уларнинг ярми ишлаш учун ҳужжат расмийлаштиради, қолганлари эса ҳужжат расмийлаштиришни иқтисодий мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди”, - дейди иқтисодчи.

694
Медицинский работник держит в руках тест на коронавирус

Москва вилоятида патент олиш коронавирусга тест топширган мигрантлар сони очиқланди

6
(Янгиланган 18:46 14.07.2020)
Россияда мигрантлар 27 июндан бошлаб патент олиш учун коронавирусга тест топшириши мажбурий қилиб белгиланган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Москва вилоятида 29 июндан бери беш минг нафардан зиёд патент олмоқчи бўлган чет эл фуқаролари коронавирусга тест топширди. Бу ҳақда вилоят ҳукумати раисининг ўринбосари Роман Каратаев маълум қилди.

“Икки ҳафта ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш доирасида Москва вилояти Ягона миграция марказида 5 709 чет эл фуқаролари COVID-19 га тест топширди”, - деди Каратаев

Эслатиб ўтамиз, Россияда мигрантлар 27 июндан бошлаб патент олиш учун коронавирусга тест топшириши мажбурий қилиб белгиланган. Агар таҳлил натижалари мусбат чиқса, патент бермаслик учун асос бўлади.

6
Теглар:
патент, коронавирус, мигрант, миграция, Россия
Строительные каски

Мигрантлар Амур вилоятидаги қурилишда тартибсизликлар уюштиришди

214
(Янгиланган 11:53 14.07.2020)
Иш ҳақи тўланмаслиги юзасидан келиб чиққан можарода 300 га яқин Ўрта Осиёлик меҳнат мигрантлари иштирок этишган.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўрта Осиёлик ишчилар иш берувчи билан молиявий келишмовчиликлар туфайли Россиядаги газни қайта ишлаш заводида тартибсизликлар уюштирди, деб хабар беради Россия Тергов Қўмитаси Амур вилояти Тергов бошқармаси.

“13 июл куни Амур вилоятининг Свободненский туманида жойлашган Амур газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиш майдонида мигрантлар - пудратчи ташкилот ишчилари ва унинг раҳбарияти ўртасида меҳнат фаолияти учун патентни тўлаш харажатларини қоплаш тартиби масаласида келишмовчиликлар туфайли кейинчалик тартибсизликларга айланган можаро келиб чиқди”, - дейилади хабарда.

Воқеа жойига Алоҳида муҳим ишлар тергови бўлими терговчилари ва тергов бошқармасининг терговчи-криминалистлари юборилди. Ҳозирда вазият ички ишлар идоралари назорати остида, қурилиш майдончаси ўраб олинган.

“Амур газни қайта ишлаш заводи объектларини қуришда иштирок этган пудратчи ташкилот ишчиларига иш ҳақи тўланмаганлиги ҳолатлари бўйича дастлабки тергов текшируви ташкил қилинди. Текширув мобайнида бухгалтерия ҳужжатлари қарздорлик мавжудлиги ҳолати бўйича текширилиб, процессуал қарор қабул қилинади”, - дея қўшимча қилди Тергов бошқармаси.

ОАВ маълумотларига кўра, пудратчининг 300 га яқин ходимлари можаро иштирокчилари бўлан. Ушбу ҳолат бўйича РФ Тергов қўмитасининг Амур вилоятидаги тергов идоралари Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисмида (тартибсизликларда иштирок этиш) кўрсатилган жиноятлар аломатлари бўйича жиноий иш қўзғади.

Ушбу вазият Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан назорат остига олинган. Бош консули вазиятни ўрганиш мақсадида воқеа жойига етиб борган.  

214