Узбекский паспорт

Мингдан ортиқ киши Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши мумкин - рўйхат

1033
(Янгиланган 19:03 03.09.2019)
Хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган, аммо консуллик ҳисобига турмаган Ўзбекистон фуқаролари рўйхати эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқаролар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда 1150 киши ҳақида маълумот келтирилган.

Рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Улар уч йилдан ортиқ вақт олдин хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган, аммо ҳозиргача хориждаги идоралар дастлабки текшируви натижаларига кўра консуллик ҳисобига турмаган.

“Шу муносабат билан, "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонуннинг 21-моддасига биноан ушбу шахсларга нисбатан фуқароликни йўқотиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, - дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса, бундай шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилади.

1033