Иностранный гражданин разговаривает с сотрудником центра, получая трудовой патент

Ўзбекистонликлар Санкт-Петербургда меҳнат патентларини олишда пешқадамлик қилмоқда

285
Айни вақтда берилган патентларнинг умумий сони ўтган йилги даражада сақланиб қолган. Ўзбекистонликларга берилган патентлар ортидан 2018 йилда РФ бюджетига бир неча миллиард рубль маблағ келиб тушган.

ТОШКЕНТ, 6 нояб - Sputnik. Санкт-Петербургда жорий йилнинг охирига қадар 250 мингга яқин хориж фуқароларининг ишлаши учун патент берилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Меҳнат ва бандлик қўмитасининг раиси Дмитрий Чернейко баёноти асосида «78.ru» хабар берди.

Д.Чернейконинг сўзларига кўра, мазкур кўрсаткич ўтган йил билан солиштирганда деярли ўзгармаган. Муҳожирларнинг 62 % ини 21—35 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Уларнинг аксарияти Россияга турмуш ўртоқлари билан келади.

Қандай меҳнат мигрантларига имтиёзли кредитга уй берилади?

2019 йилда патентларнинг 70 % и (126 минг) Ўзбекистон фуқароларига берилган. Иккинчи ўринда тожикистонлик ишчилар — 25 % (44 минг). Молдова, Украинадан келган муҳожирлар ҳисобига 2 % патент тўғри келмоқда.

Чернейконинг маълумотларига кўра, 2018 йилда патентлар ортидан давлатга 7,3 миллиард рубль маблағ келиб тушган. Уч йил давомида мазкур қиймат қарийб  икки бараварга ошган.

Россиянинг меҳнат ресурслари маркази маълумотларига кўра, ўтган 2018 йилда Россиянинг шимолий пойтахтига салкам 400 минг меҳнат муҳожири келган бўлиб, уларнинг 65,2% малакасиз ишчи кучини ташкил этган.

285
Вице-президент фонда Миграция XXI век Наталья Власова

Россия мигрантларсиз мавсумий қишлоқ хўжалик ишларини бажара оладими?

800
(Янгиланган 20:40 26.05.2020)
Чет эл фуқаролари ҳар йили РФга келиб, экин ва йиғим-терим пайтида катта ёрдам беришган, дейди миграция масалалари бўйича эксперт Наталья Власова.

Россия президенти қошидаги Халқ хўжалиги ва давлат ҳизмати академияси (РАНХиГС) ҳисоб-китобларига кўра, РФда қишлоқ хўжалигида 500 мингга яқин мигрант ишлайди. Мутахассисларнинг фикрича, экин ва йиғим-терим кампаниясини муваффақиятли ўтказиш учун уларга пандемия туфайли ёпиқ бўлган чегаралар шароитида ҳам келишига рухсат бериш керак, деб ёзади РБК.

Миграция бўйича мутахассис Наталья Власованинг таъкидлашича, Россияда ҳар доим ҳам қишлоқ хўжалигида ишчи кучи етишмаган.

"Эндиликда, март ойидан бери бизга мигрантлар келолмаганлиги сабабли, жуда кучли танқислик ҳис қилинади. Буюк Британия, Франция, Германия тажрибаси шуни кўрсатадики, пандемия туфайли ишсиз қолган аҳолини жалб қилишга уринишлар ҳеч қандай самара бермайди. Баъзи одамлар  рози бўлишган, аммо далада ўтган бир кундан кейин деярли ҳамма давом этишдан бош тортди. Эҳтимол, бизда ҳам шундай бўлади, чунки қишлоқ хўжалигида меҳнат жуда оғир", - деди Наталья Власова Sputnik радиосига.

Шу билан бирга у Марказий осиёликлар бундай қийин ишга кўникканлигини таъкидлади.

"Улар бизга ҳар йили келиб, экин ва йиғим-терим пайтида катта ёрдам беришган, - дейди мутахассис. Бу масалани қандай ҳал қилса бўлади? Ахир, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бири, демак, ташқи ишлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бу масалани кўтариши ва бошқа давлатларнинг ҳукуматларидан ўз фуқароларига қишлоқ хўжалигидаги ишларга боришига рухсат беришларини сўрашлари керак. Буни амалга ошириш учун РФнинг қайси субъекти қанча мигрантга эҳтиёжи борлигини ва Россияга келганида уларни у жойларга қандай етказишликни аниқ билиш керак. Катта ишлар турипти олдинда, аммо менимча, бу масалани ҳал қилса бўлади".

Тўлиқ шарҳни радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

Власова о росте нелегальной миграции из-за коронавируса
800
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана

Яна 280 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари рус-қозоқ чегарасида тўпланди

371
(Янгиланган 19:34 25.05.2020)
ТИВ Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини сўрамоқда.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланишда давом этмоқда.

ТИВ матбуот хизмати 18 ва 19 май кунлари Россия-Қозоғистон чегараси орқали ватандошларнинг Ўзбекистонга олиб кетилиши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналарнинг аввалдан шакллантирган рўйхати асносида Россия ва Қозоғистон томонлари билан келишилган ҳолда амалга оширилганини эслатиб ўтган. Таъкидланишича, қўшимча рўйхатлар тузилиши кўзда тутилмаган.

Хабарда ёзилишича, огоҳлантиришларга қарамай, яна 280 нафарга яқин фуқаролар Россия-Қозоғистон чегараси олдида тўпланган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консуллиги маълумотига кўра, Самара вилояти Ҳукумати ушбу фуқароларни саноат объектларида иш, ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга тайёрлигини билдирган.

Аммо тўпланганлардан фақат 25 таси ушбу таклифни қабул қилган бўлса, қолганлари ҳамон Большая Черниговка тумани ҳудудида қолмоқда.

Ишга жойлашишни истамаган ва чегара яқинида қолаётганлардан ўзларининг вақтинча/доимий яшаш жойларига қайтишлари ҳамда чартер рейсларини кутишлари сўралган.

“Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини, яшаш жойларида қолишларини ва карантин чораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида тўпланган жами 1100 нафар Ўзбекистон фуқаролари истисно тариқасида ватанга олиб келинган эди. ТИВ қўшимча рўйхат тузиш кўзда тутилмагани ва фуқаролардан чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликлари, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраган эди.

371
Медицинские работники в красной зоне госпиталя

Италияда Европада биринчи бўлиб COVID-19га чалинган эркакка ўпка кўчириб ўтказилди

5
Операция ўн соатча давом этган. Уни иккита операция бригадаси ўтказган, яна битта бригада исталган вақтда ишга киришиш учун тайёр ҳолатда турган.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Миланнинг энг машҳур "Поликлинико" касалхонаси шифокорлари Европада биринчи бўлиб ёш эркакка иккала ўпкани кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини амалга оширдилар. Эркак сал олдин COVID-19га чалинганлиги учун касалхонага ётқизилган бўлган, деб хабар берди РИА Новости.

Пайшанба куни Focus маҳаллий нашри тарқатган хабарга кўра, операция ўн кун аввал муваффақиятли амалга оширилган ва ҳозирда бемор аҳволи тиббиёт ходимларида ҳавотир уйғотмаяпти. Хабарда айтилишича, 18 яшар, спортчиларга хос тана тузилишига эга италиялик ҳеч қандай сурункали касалликларга чалинмаган, аммо COVID-19га чалингач, икки ой вақтни "Сан-Раффаэль" госпиталининг жонлантириш бўлимида ўтказган.

У шу вақт давомида ИВЛ аппаратига уланган бўлган, сабаби коронавирус унинг ўпкасини деярли йўқ қилган. Шифокорлар юзага келган вазиятда ёш беморни фақатгина ўпка трансплантацияси қутқариши мумкин, деган хулосага келадилар.

"Ўпкани кўчириб ўтказиш - бу ҳар доим мураккаб жарроҳлик амалиёти саналади, лекин уни COVID-19ни бошдан кечирган ва оғир аҳволда бўлган беморда ўтказиш биз учун жиддий чақириқ бўлди", - деб ҳикоя қилган журналистларга "Поликлинико"нинг тезкор торакал жарроҳлик хизмати директори Марио Нозотти.

Шифокорлар жарроҳлик олдидан беморга COVID-19га қарши даволаш курсини ўтказганлар. Фақатгина вирус чекинганига амин бўлгач, улар мос келадиган донорни излашга киришган ва бу икки ҳафта вақтни олган.

Нозоттининг сўзларига кўра, операция ўн соатча давом этган. Уни иккита операция бригадаси ўтказган, яна битта бригада исталган вақтда ишга киришиш учун тайёр ҳолатда турган.

"Беморда коронавирусга ўтказилган тест манфий жавоб бергани билан, биз медперсонални эҳтимолий инфекциялашдан ҳимоялаш учун барча чораларни кўрдик. Албатта, махсус ҳимоя ниқоблари, вентиляцияли ҳимоя шлемлари ва иккиталик қўлқопларда ишлаш жарроҳлар учун қўшимча қийинчиликлар туғдирди. Аммо шунга қарамай, операция муваффақиятли ўтди ва ундан сўнг бемор интенсив даволаш бўлимига ўтказилди ва ҳозиргача ўша ерда бўлиб турибди", - деб хабар қилди Нозотти.

Бемор ҳушида, унда мустақил нафас олиш функцияларини тиклаш мақсадида физиотерапия ўтказилмоқда.

5