Иностранные рабочие

ТИВ Хабаровскда мигрантларнинг оммавий ҳибсга олингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

405
(Янгиланган 09:25 17.12.2019)
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, 12 декабрь куни бир нечта шаҳар автобуслари ҳайдовчилари миграция хизмати текшируви вақтида қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси Хабаровск шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрантлар, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг оммавий ҳибсга олингани тўғрисида тарқалган хабарни текширмоқда.

Россиянинг яна бир вилоятида мигрантларнинг жамоат транспортини ҳайдаши тақиқланди

Аввалроқ маҳаллий ОАВлар 12 декабрь куни бир нечта шаҳар автобуслари ҳайдовчилари миграция хизмати текшируви вақтида қўлга олингани ҳақида хабар тарқатишган эди.

“Вазият Бош консулхона назорати остида”,  - дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморе ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.

405
Теглар:
Марказий Осиё, мигрантлар, Россия