Пассажиры поезда Москва-Душанбе

Литвада оғир вазиятга тушиб қолган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

475
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Интернет тармоғида хусусий бандлик агентлиги орқали ишга кетган бир гуруҳ фуқароларнинг Литвада қийин аҳволда меҳнат қилаётгани тўғрисида хабар тарқалган эди

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Ўзбекистон меҳнат вазирлиги Литвада оғир вазиятга тушиб қолган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Интернет тармоғида хусусий бандлик агентлиги орқали ишга кетган бир гуруҳ фуқароларнинг Литвада қийин аҳволда меҳнат қилаётгани тўғрисида тарқалган маълумотлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг баёноти эълон қилинган эди.

Баёнотда фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш, қайтиш истагидагиларни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилётгани маълум қилинганди.

Бугун 11 январь куни тонгда қайтиш истагини билдирган фуқароларнинг икки нафари – Рига шаҳридан Тошкент халқаро аэропортига учиб келди ва улар яшаш жойига кузатиб қўйилди, дейилади хабарда.

475
Смог в Чите, вызванный действующими лесными пожарами на территории Красноярского края.

Андижонликлар Москва ва Байкалорти шаҳарларига ишга жалб қилинади

493
Байкалорти ўлкасида 3500 дан зиёд иш ўрни мавжуд бўлиб, асосан қурилиш-таъмирлаш ишларига малакали мутахассислар талаб этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Андижон вилоятидан Россия Федерациясига ташриф буюрган делегация аъзолари Москва шаҳридаги "ИНТЕКО" қурилиш компанияси раҳбарияти билан учрашиб, ушбу ҳудуддаги йирик қурилиш объектларига андижонлик малакали қурувчиларни ишга жалб қилиш юзасидан музокаралар ўтказди.

Музокаралар давомида компания раҳбари айни пайтда 3 минг нафаргача ишчи кучига эҳтиёж борлигини маълум қилди. Учрашув якунида малакали ишчиларни етказиб бериш ва иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, делегация аъзолари Байкалорти ўлкаси маркази – Чита шаҳрида бўлиб, ҳукумат вакиллари билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, Байкалорти ўлкасида 3500 дан зиёд иш ўрни мавжуд бўлиб, асосан қурилиш-таъмирлаш ишларига малакали мутахассислар талаб этилмоқда. Бу борада ҳудудлараро келишувга эришилиб, келгусида ташкиллаштирилган ҳолда ишчиларни юбориш, ҳужжатларни расмийлаштириш, ишлаш вақтида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари босқичма-босқич амалга оширилади.

493
В Москве стартовали профкурсы для мигрантов из Узбекистана

Москвада мигрантлар учун касб-ҳунар курслари бошланди

262
Бу ташаббус президент фармонида кўзда тутилган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Worldskills Russia ва Россия Халқлар дўстлиги университети ўртасидаги қўшма битими билан мустаҳкамланган.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Энди Россияга ишлаш учун келган ўзбекистонлик мигрантлар Москва ва Россиянинг бошқа 4та шаҳарида бепул ташкил этилган курсларда ўзларининг касб-ҳунар маҳоратлари ва рус тилидаги билимларини оширишлари мумкин.

Яқинда бундай курслар Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург ва Новосибирскда бошланади.

Машғулотлар ҳар куни, мигрантлар учун қулай вақтда, яъни эрталаб, кечқурун, иш кунлари ёки дам олиш кунлари ўтказилади. Ўқув дастурлар ҳар бир гуруҳ учун алоҳида тузилади – кимдир электротехника бўйича курсдан ўтиши мумкин, кимдир қурилиш соҳасини ўрганади, кимдир аввал рус тилини ўрганиши керак.

Таъкидлаш жоизки, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги зарур бўлса ўқув курси тингловчиларига турар жой, овқатланиш ва курслар ўтказиладиган жойга етиб келишни билан таъминлайди. Бу ҳақда курснинг очиқ эшиклар кунларида маълум қилинди.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдиновнинг сўзларига кўра, Россия Федерациясида ишлаётган ўзбекистонликлар учун касблар ва рус тилини ўқитиш уларнинг меҳнат бозорида мутахассис сифатида ўз ўрнини сезиларли даражада мустаҳкамлайди, бу уларнинг даромадлари ва ҳаёт сифатини оширади. WorldSkills Russia ва Россия Халқлар Дўстлиги университетидан ҳамкорлар билан биргаликдаги фаолият, вазирнинг ўринбосари, Россияда ишлаётган минглаб ўзбекистонлик мигрантларнинг касбий малакаси ва рус тилини билиш даражасини ошириш бўйича режалаштирилган мақсадларга эришишга имкон беради, деб ҳисоблайди.

Тадбирда иштирок этиш учун биринчи босқичда Ўзбекистондан 100 нафардан зиёд мигрант таклиф қилинди. Ўқув-гуруҳларга қабул қилиш давом этмоқда. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, ўқитишга талаб жуда катта - мигрантлар Россия бозори талабларига жавоб бериш учун касбий маҳоратга эга бўлиш зарурлигини тушунмоқдалар.

Ўқув курслар нафақат назарий, балки амалий тарзда ўтказилади. Потенциал иш берувчилар мигрантларнинг малакасини ошириш учун қурилиш майдонларини тақдим этишга тайёр.

Масалан, Москвада 40 дан ортиқ қурилиш лойиҳаларига эга бўлган "Моспромстрой" компаниялар гуруҳи ўз ходимлари учун тренинглар ташкил қилди ва курс битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласини кўриб чиқишга тайёр.

"Курс тингловчилари профессионал терминологияни ўзлаштириши ва кейинчалик меҳнат бозорида самарали мулоқот қилиши мумкин бўлади", - деди Алина Досканова, WorldSkills Russia халқаро директори бош директорининг ўринбосари, Россиядан WorldSkills International, WorldSkills Europe ва WorldSkills Asiaдаги техник делегати. Биз республикада WorldSkills ҳаракатини ривожланишнинг биринчи босқичини якунладик ва WorldSkills стандартлари бўйича мустақил баҳолашни ишлаб чиқишга, шунингдек WorldSkills усулларидан фойдаланган ҳолда интенсив дастурларда ўқитишни ташкил этишга қаратилган иккинчи босқичга ўтмоқдамиз".

Ўқув-курсни тугатгандан сўнг, иштирокчилар Worldskills Russia томонидан Skills-паспортини олишади ва улар ўзига мос бўлган ва юқори маошли иш топишлари мумкин.

Лойиҳанинг ахборот шериги - Migrant.mobi портали.

262
Евро. Иллюстративное фото.

Россияда евро курси кескин кўтарилди

222
Москва биржаси маълумотларига кўра, Россияда евро курси 2016 йилдан бўён биринчи марта 92 рублдан ошди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Москва биржаси маълумотларига кўра, рубл асосий хорижий валюталарга нисбатан пасайишни тезлаштирди.

Хусусан, евро курси 2016 йил январидан бери биринчи марта 92 рублдан ошди. Москва вақти билан соат 16: 01дан бошлаб "эртага" ҳисоб-китоби билан доллар курси 53 копейкага ошиб, 78,74 рублни ташкил қилди.

Шу ўринда, Brent маркали нефтнинг бир баррели 0,92 фоизга ўсиб, 42,8 долларни ташкил этди.

Бундан аввал экспертлар ташқи сиёсий вазият, жумладан янги санкциялар таҳдиди, Алексей Навальний билан боғлиқ вазият, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини рублга қўшимча босим ўтказаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу нефт ва газга бўлган талабга зарба бериш хавфи мавжуд ва бу ўз навбатида Россияда валюта тушумини камайтиради.

222