Председатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко

Россияда чет эллик талабалар ишга кириши осонлашади Матвиенко

576
(Янгиланган 16:26 31.01.2020)
Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко мамлакатда нима учун хорижий талабаларни ишга кириш тартибини соддалаштиришга қарор қилинганини тушунтириб берди.

Давлат аккредитациясидан ўтган Россия таълим муассасаларида кундузги бўлимида таҳсил олаётган чет эллик талабалар Россия Федерациясида махсус рухсатисиз ишлашлари мумкин, Федерация Кенгаши бу ҳақда тегишли қонунни маъқуллади.

Бу ташаббус ноябр ойида Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ва Давлат думаси спикери Вячеслав Володин бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар томонидан илгари сурилган.

"Бу жуда муҳим қонун. Федерал бюджетдан квота ажратамиз, аммо улар ишлатилмайди. Биз таклиф киладиган стипендияга хамма хам келавермайди. Халқаро амалиёт талабаларга қўшимча ишлаш имкони беради, аммо бизда бу деярли иложисиз эди", - деди Валентина Матвиенко.

Sputnik Молдова ёзишича, бу масала Ливада форумида кўтарилган. У ерда, Шарқий Европа мамлакатларидан келган кўплаб делегация вакиллари, уларнинг ватандошлари Россияда ўқишни хоҳлаётгани, бироқ моддий қийинчиликлар туфайли буни амалга ошира олмаслигини айтишганди.

Амалдаги қонунчиликка аосан чет эллик фуқаролар махсус рухсатномасиз фақат таълим муассасаларининг ўзида, ва уларда янги ташкил этилган хўжалик бирлашмаларда қўшимча ишлашлари мумкин.

Агар Россия президенти Федерация Кенгаши томонидан маъқулланган қонунни имзоласа, ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб 180 кундан кейин кучга киради.

576