Вадим Покровский

Эксперт ОИВга чалинган мигрантлар ҳақида фикр билдирди

175
Таъкидланишича, бошқа давлатлар ҳудудида истиқомат қилувчи мигрантларни дори-дармон билан таъминлайдиган махсус давлатлараро жамғарма яратишни таклифи бор.

Роспотребнадзор марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти ОИТСга қарши курашиш ва профилактика маркази раҳбари Вадим Покровский одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ нфекцияси) юқтирган мигрантлар Россия учун хавф туғдирмайди деб ҳисоблайди.

“Агар улар мамлакат ҳудудида ўзларини тўғри тутсалар, унда Россия фуқаролари орасида меҳмонлар қандайдир тарзда ажралиб турмасликлари керак”, - деди мутахассис Sputnik эфирида.

Унинг фикрига кўра, уларни қандай қилиб тўғри даволаш кераклиги ҳақида ўйлаш муҳимроқ, чунки антиретровирус терапияси жуда қиммат.

“Мигрантлар оз пул топишади ва ўз пулларига дори сотиб олишолмайди”, - деди Покровский.

Унинг сўзларига кўра, бошқа давлатлар ҳудудида бўлган мигрантларни дори-дармон билан таъминлайдиган махсус давлатлараро жамғарма ташкил этиш таклифи бор.

Аввалроы Россия Давлат думасида Россияда ОИВ инфекциясини юқтирганлар муаммосига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтган эди. Унда мамлакатда ОИВ инфекциясини юқтирган мигрантларнинг мамлакатга келиш чекловларини олиб ташлаш таклиф қилинди.

Покровский о мигрантах с ВИЧ: не являются сильной эпидемиологической угрозой
175