Паспорт РФ

Россияда миграция соҳасини катта ислоҳот кутмоқда асосий таклифлар

1633
Россия президенти Владимир Путин 2021 йил мартга қадар миграциянинг янгиланган лойиҳасини тақдим этишни топширди. Россияда РВПни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бир йил ичида мамлакатнинг янги миграция концепциясини ишлаб чиқаришни топширди. Давлат раҳбарининг тегишли фармойиши Кремль сайтига жойлаштирилган.

Янги ҳужжат Россиянинг 2019-2025 йилларда амалга оширилаётган давлат миграция сиёсати копцепциянинг бир қисми бўлади.

Таъкидланишича, ҳозирги Россия миграция қоидалари етарлича бир шаклга келтирилмаган ва кўп бандлари тушунарсиздир. Қолаверса, ушбу соҳада рақамли технологиялар кам жорий этилган.

Қуйидаги асосий ислоҳатларни амалга ошириш таклиф қилинмоқда:

  • Россияда яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) асосий мақом деб белгилаш. Гувоҳномадан сўнг чет эллик фуқароликка даъвогар бўлиши мумкин;
  • вақтинча яшаш учун гувоҳномасини (РВП) бекор қилиш;
  • фуқароликка қабул қилишнинг уч тури тартибини белгилаш: умумий, соддалаштирилган ва махсус;
  • махсус тартиб бўйича қабул қилишда  президент махсус комиссия хулосалари асосида қарор қабул қилади;
  • Россияга виза олмасдан кириши мумкин бўлган чет элликлар учун узоқ муддат бўлиб туришнинг (бил йилда 90 кундан ортиқ) ягона миграция режими белгилаш;
  • Россияда узоқ муддат бўлиб туриш ҳуқуқини қўлга киритмоқчи бўлган чет эл фуқаролари учун давлат ахборот тизимида аккаунтга эга бўлиши шарт этиб белгилаш. Унда биометрик маълумотлари, хавфли инфекция касалликлиги йўқлигини тақдим этиши талаб қилинади. Шунингдек, электрон ахборотга эга ягона ҳужжатни олишлари керак;
  • чет эл фуқароларини ишга ёлламоқчи бўлган иш берувчилар бу ҳақдаги маълумотни давлат ахборот тизимига жойлаштиришларини шарт этиб белгилаш. Ишчиларни бандлик органлари саралаб олади;
  • Россия учун жиддий хавф туғдирмайдиган миграция қонунчилигини бузган фуқароларга жавобгарликка тортилмасдан уни қонуний расмийлаштириш имконини берадиган низом ишлаб чиқиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сенаторлар янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”гини маъқулладилар. Мазкур қонун лойиҳасида 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва доимий пропискага ўтган, хорижий давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу қонун кучга кирган кунга қадар Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида истиқомат қилган шахс, истак билдирган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиниши назарда тутилган. Қонун лойиҳасига “ватандош” тушунчаси киритилиб, фуқаролиги бўлмаган ватандошларга нисбатан фуқароликка қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби белгиланмоқда.

1633

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

2086
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

2086
Профессор Государственного университета управления Владимир Волох

Мигрантларни иш билан таъминлашда хусусий агентликларни фаол жалб қилиш керак - эксперт

188
ГУУ профессори, Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция Бош бошқармаси қошидаги эксперт-маслаҳат кенгаши аъзоси Владимир Волох, коронавирус пандемияси РФда миграция ҳолатида қандай заиф томонларини аниқлаганини айтиб берди.

Россиядаги чет элликлар учун қонунчилик базасини такомиллаштириш керак, деди Давлат бошқарув университети (ГУУ) профессори, Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция Бош бошқармаси қошидаги эксперт-маслаҳат кенгаши аъзоси Владимир Волох.

“Менимча, вақтинча яшашга рухсатнома каби институт аллақачон эскириб бўлди. Бу ерда тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак”, - деди Волох Россиядаги меҳнат мигрантлари билан боғлиқ вазиятга бағишланган онлайн-конференцияда.

Унинг қўшимча қилишича, Россия Федерациясида меҳнат мигрантларига бўлган эҳтиёж қолаверади, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

“Москва вилояти қурилиш ташкилотлари чет эллик ишчиларини жалб қилишдан манфаатдор, бу каби ҳолат уй-жой коммунал хўжалигида ҳам кузатилмоқда”, - деди профессор.

Аммо, унинг фикрича, кўп жиҳатдан, келиб чиқиш мамлакатларда қандай ишларни амалга ошириш мумкинлигини аниқлаш керак, мигрантларни ташкиллаштирилган ҳолда ёллашга эътибор қаратиш керак. Шунда чет элликлар қаерга кетаётганликларини ва уларни қандай шароитлар кутишини олдиндан билишади. Ўз навбатида, иш берувчилар уларга ким келишини тушунишади.

Волохнинг сўзларига кўра, бунинг учун хусусий бандлик агентликларини (ХБА) фаолроқ жалб қилиш керак.

“Улар қарорларни тезроқ қабул қиладилар, маълум амалий тажрибага эга. ХБАларнинг салоҳияти жуда катта”, - деб ҳисоблайди профессор.

Тафсилотларни аудиофайлда тингланг.

Волох: надо совершенствовать правовое поле России в отношении мигрантов
188
Ведущий научный сотрудник Центра Корейских исследований Института Дальнего Востока РАН Евгений Ким

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро савдони 5 миллиард $гача етказиши мумкинми - эксперт

5
Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг етакчи илмий ходими Евгений Ким икки республиканинг ўзаро ташқи савдосини амалга оширишга нима тўсқинлик қилиши юзасидан ўз фикрларини айтди.

6 июль куни Сеулда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика департаменти раҳбари Сонг Юн Мо музокаралар ўтказди. Учрашув давомида, 2019 йил охирида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 27 фоизга ўсиб, 2,7 миллиард долларни ташкил этгани қайд этилди - бу сўнгги беш йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Томонлар 2023 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд, деб ҳисоблашмоқда.

Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг катта илмий ходими Евгений Кимнинг таъкидлашича, беш миллиард доллар - Жанубий Кореянинг ташқи савдо айланмасининг 0,35 фоизини ташкил этади.

Унинг сўзларига кўра, савдо ҳажмини ушбу кўрсаткичга етказиш режалари, айниқса Жанубий Корея Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш йиллари давомида 3 миллиард долларга яқин сармоя киритганини ҳисобга олсак, жуда яхши.

Бироқ, экспертнинг фикрига кўра, ҳамма нарса пандемиядан кейин икки мамлакат иқтисодиёти қанчалик тез тикланишига боғлиқ бўлади.

"Масалан, Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланиши муҳим. Бу йил улар коронавирусдан олдин бўлган савдо ҳажмини тиклай олмасликлари мумкинлиги эҳтимолидан холи эмас. Бу баъзи бир, Ўзбекистон Жанубий Кореяни етказиб бера олади маҳсулотларга талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин, чунки Ўзбекистон юқори технологияли саноат маҳсулотларини етказиб берувчиси эмас, балки хом ашё етказиб берилади. Жанубий Кореядан экспорт ҳажми камайса, хом ашёга бўлган талаб ҳам пасаяди", - деди Евгений Ким.

Экспертнинг изоҳини тўлиқ Sputnik подкастида тинглашингиз мумкин.

Смогут ли Узбекистан и Южная Корея довести объем торговли до $5 млрд — мнение эксперта
5