Заместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев во время интервью ИД Комсомольская правда

Медведев Россиядаги мигрантлар билан боғлиқ вазиятга баҳо берди

916
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари коронавирус пандемияси сабаб мигрантлар билан боғлиқ вазият бошқарилса бўладиган даражада, лекин у хавотирга солишини айтди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россияда коронавирус пандемияси сабаб мигрантлар билан боғлиқ вазият бошқарилса бўладиган даражада, лекин у хавотирга солади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

Медведевнинг сўзларига кўра, ҳозирда дунёнинг ҳар бир ривожланган мамлакати жалб қилинган ишчи кучидан фойдаланади ва бу иқтисодиёт учун муҳим. Шу билан бирга, у Россиядаги мигрантлар мослашган, рус тилини билиши шартлиги ва кўчаларда тунамаслиги кераклигини таъкидлади.

“Бу қийин вазифа, биз Хавфсизлик кенгаши томонидан у билан шуғулланаяпмиз. Пандемия, албатта, вазиятни кескинлаштирди. Келганларнинг бир қисми ишидан айрилди, уларни эса уйларига қабул қилишни хоҳлашмади. Бу чигал масала. Умуман олганда, вазият бошқарилса бўладиган даражада, лекин у хавотирга солади”, - деди у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида.

Медведев Россия ИИВ, ФХХ ва бошқа қатор тузилмалар ушбу масалага катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Мигрантлар томонидан содир этилаётган жиноятларга тўхталар экан, Медведев жиноятчилик даражаси ўтган йилгидан фарқ қилмаслигини маълум қилди.

“Қаердадир сал кўпроқ, қаердадир сал камроқ, бироқ авж олиш йўқ. Шунчаки вазиятни назорат остига олиш лозим”, - дея ҳисоблайди у.

Аввалроқ Россия ИИВ хорижлик ишчилар ўртасида жиноятлар 10,9 фоизга камайганини маълум қилган эди.

916
Теглар:
Медведев, мигрантлар, Россия

Андижондан 4500 нафар фуқаро Россияга ишга юборилади

458
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Колесников ва Малака ошириш ўқув маркази бош директори Ю.Насонов билан учрашув ўтказган.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Андижондан 4500 нафар фуқаро Россияга ишга юборилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Хабарга кўра, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников ва Малака ошириш ўқув маркази бош директори Ю.Насонов билан учрашув ўтказган.

Учрашувда иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақида талабномаларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиалига топшириш хамда келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган йўл харитаси муҳокама қилинган.

Хусусан, Андижон вилоятидан 4 минг 500 нафар фуқарони Россия Федерациясига қонуний ва ташкиллаштирилган ҳолда ишлаш учун жўнатиш бўйича келишувга эришилган.

Ўзбекистон фуқаролари Россияга қандай кириши мумкинлиги айтилди >>>

458

Масжидлар мигрантларга ёрдам марказига айланди - Аббясов

174
(Янгиланган 17:51 20.10.2020)
Охирги беш-етти йиллар ичида Россияда масжидлар мигрантлар учун ўзига хос ёрдам марказларига айланди.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Россия Муфтийлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Рушан Аббясов Sputnik радиосига Россияда масжидлар томонидан оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган ёрдам ҳақида ҳикоя қилиб берди. 

Бош муфтий ёрдамчисининг сўзларига кўра, пандемия шароитида мигрантларнинг аксарияти оғир аҳволга тушиб қолишган. Россия масжидлари эса ана шундай мигрантлар учун ўзига хос ёрдам марказларига айланган. 

"Қавмларимиз орасида меҳнат мигратлари жуда кўп. Биз уларга нафақат руҳан балким бошқа маслаларда ҳам ёрдам, маслаҳат берамиз. Охирги 5-7 йил ичида Россия масжидлари ўзига хос ёрдам марказларига айланди. Алданган ёки иш қидириб юрган мигрантлар бизга кўплаб мурожаат қилишади. Афсуски, сўнгги вақтларда вафот этган яқинларини кўмишга ёрдам сўраб мурожаат қилаётганлар ҳам кўпайган. ОЛдин вафот этганларни ватанига қайтаришга ҳаракат қилишган бўлса, ҳозир чегаралар ёпилиши муносабати билан бу масла ҳам қийинлашиб қолган.Биз имкон қадар ёрдам бераяпмиз, лекин бунинг учун кўп кишини жалб қилишга тўғри келади", — деди Аббясов.

Муфтий ёрдамчиси айтишига қараганда, ҳудудларда ҳам мусулмон жамоалари маҳаллий ҳукумат вакиллари билан биргаликда мигрантлар муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришмоқда. Ана шундай ёрдам натижаси кўплаб мигрантлар ишга жойлашмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан, меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ташкил этилиб, Россиянинг йирик шаҳарларида унинг ваколатхоналари очилган эди. Меҳнат миграцияси агентлиги оғир шароитга тушиб қолган ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш, жумладан вафот этган мигрантларнинг таналарини ватанига юбориш билан ҳам бевосита шуғулланиб келмоқда. 

174
Медицинский работник производит экспресс-анализ крови

Қайси қон гуруҳи COVIDга кўпроқ чалиниши маълум бўлди - вирусолог

9
(Янгиланган 16:54 26.10.2020)
Жамланган статистик маълумотларга кўра коронавирус билан касалланганлар орасида энг кўп учрайдигани - II гуруҳ ва энг кам учрайдигани бу - I гуруҳ.

ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Қайси қон гуруҳига мансуб кишилар COVIDга чалиниши аниқланди, деди Sputnik мухбирига тиббиёт фанлари доктори, шифокор- вирусолог, профессор Анатолий Альтштейн.

“Дарҳақиқат иккинчи қон гуруҳи – юқори рискли гуруҳ ҳисобланади: касалликка чалинганларнинг катта қисми – иккинчи қон гуруҳига мансуб кишилардир”, - деди профессор.  

Ўтказилган статистик изланишларга кўра, зараланганлар энг кам учрайдиган қон гуруҳи, бу - биринчи гуруҳ.

Шифокор айтишига кўра, ушбу статистик маълумотлар фақат коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ва қон гуруҳларининг бошқа хусусиятларини акс эттирмайди.

Эслатиб ўтамиз, дунёда биринчи ва иккинчи қон гуруҳлари энг кенг тарқалган қон гурҳлари ҳисобланади 35% ва 45 %,  учинчи гуруҳ – 15 %, 4 гуруҳ – 5%.

Шифокор- вирусолог Анатолий Альтштейн билан тўлиқ суҳбатни қуйида тинглаш мумкин.

Пациенты с какой группой крови чаще всего заболевают COVID — ответ вирусолога

9