Иностранные рабочие во время проведения рейда ФМС в Москве

Подмосковьеда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар сони камайди

155
Россия ИИВ Москва вилояти бўйича Бош бошқармаси маълумотларига кўра, йил бошидан бери Подмосковьеда чет эл фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони 4,7% га камайди.

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Подмосковьеда мигрантлар томонидан олти ой ичида содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 %га, маъмурий ҳуқуқбузарликлар эса 54,6 %га камайди, деб хабар беради Москва вилояти минтақавий хавфсизлик бош бошқармаси матбуот хизмати.

"Россия ИИВ Москва вилояти бўйича Бош бошқармаси маълумотларига кўра, йил бошидан бери Москва вилоятида чет эл фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга, маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони эса 54,6 фоизга камайди”, - дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг хабар беришича, минтақада олти ой ичида хорижий фуқаролар 2 807 та жиноятни содир этган, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 190 та жиноятга оз, шунингдек, 17342 та маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14365 тага камдир.

Қотилликлар сони 61,3% га, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси - 18,7% га, босқинчилик - 17% га, талончилик - 8,2% га, ўғрилик - 0,1% га камайган.

"2020 йилда муҳожирлар ўртасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар сонининг камайиши коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш учун қабул қилинган чекловчи чоралар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ишини ташкил қилинганлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, Москва вилоятида чет эл фуқароларининг ихчам яшаш жойлари устидан назорат ташкил этилган", - деди вилоят ҳукумати раисининг ўринбосари, Москва вилояти Минтақавий хавфсизлик бош бошқармаси раҳбари Роман Каратаев.

155

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланмаслигини ЙПХ назорат қилади

9
(Янгиланган 17:38 12.08.2020)
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

9
Граждане Узбекистана идут на посадку в терминале аэропорта Внуково

Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади

302
Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси вакиллари йиғилиш ўтказиб, унда террорчиларнинг Россияга меҳнат мигрантлари сифатида кириб келишига қарши кураш чораларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Москвада Россия ФХХ директори А.В. Бортников бошчилигида Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда террорчиларнинг Россияга кириб келишига тўсқинлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

2019 йил бошидан бери террорчилик ва экстремистик фаолиятда гумон қилинган 820 дан ортиқ шахснинг Россияга кириб келишига йўл қўйилмаган.

Шунингдек, Бортников халқаро террорчилик ташкилотларнинг миграция оқимидан фойдаланишига йўл қўйилмаслик кераклигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида томонлар радикал ҳаракат тарқалишининг олдини олиш учун миграция муҳитида профилактика тадбирларини кучайтириш чораларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ўртасида терроризмнинг олдини олиш бўйича хизматлар ва идораларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

302