Россияда мигрантларга ишлаш ҳуқуқини бериш мураккаблаштирилиши мумкин

583
Россияда меҳнат мигрантларига мамлакатга кириш ҳуқуқини бериш тартибини ўзгартириш таклиф қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Экспертлар уюшмаси Россияда мигрантларга ишлаш ҳуқуқини бериш жараёнини мураккаблаштириш имкониятини муҳокама қилмоқда, масалан, мигрантларнинг мамлакатга кириш тартибини ўзгартириш. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

“Бу мавзуда экспертлар фаол иш олиб бормоқда, ҳатто меҳнат мигрантларига Россияга кириш ҳуқуқини бериш тартибини ўзгартириш таклиф қилинмоқда”, - деди у. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Медведевнинг сўзларига кўра, гап чет элликка, агар иш берувчидан аниқ уни ишга жойлаш тўғрисида маълумот олинган тақдирда, Россияга киришга рухсат бериш ҳақида бормоқда.

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари ишга ёлланган хорижликнинг хатти-ҳаракати учун жавобгарликни иш берувчининг зиммасига юклаш имкониятини кўриш чиқиш мумкинлигини қўшимча қилди.

“Бу қатъий чора, бироқ уни муҳокама қилиш лозим”, - дея хулоса қилди Медведев.

583

Андижондан 4500 нафар фуқаро Россияга ишга юборилади

459
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Колесников ва Малака ошириш ўқув маркази бош директори Ю.Насонов билан учрашув ўтказган.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Андижондан 4500 нафар фуқаро Россияга ишга юборилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Хабарга кўра, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников ва Малака ошириш ўқув маркази бош директори Ю.Насонов билан учрашув ўтказган.

Учрашувда иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақида талабномаларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиалига топшириш хамда келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган йўл харитаси муҳокама қилинган.

Хусусан, Андижон вилоятидан 4 минг 500 нафар фуқарони Россия Федерациясига қонуний ва ташкиллаштирилган ҳолда ишлаш учун жўнатиш бўйича келишувга эришилган.

Ўзбекистон фуқаролари Россияга қандай кириши мумкинлиги айтилди >>>

459

Масжидлар мигрантларга ёрдам марказига айланди - Аббясов

174
(Янгиланган 17:51 20.10.2020)
Охирги беш-етти йиллар ичида Россияда масжидлар мигрантлар учун ўзига хос ёрдам марказларига айланди.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Россия Муфтийлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Рушан Аббясов Sputnik радиосига Россияда масжидлар томонидан оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган ёрдам ҳақида ҳикоя қилиб берди. 

Бош муфтий ёрдамчисининг сўзларига кўра, пандемия шароитида мигрантларнинг аксарияти оғир аҳволга тушиб қолишган. Россия масжидлари эса ана шундай мигрантлар учун ўзига хос ёрдам марказларига айланган. 

"Қавмларимиз орасида меҳнат мигратлари жуда кўп. Биз уларга нафақат руҳан балким бошқа маслаларда ҳам ёрдам, маслаҳат берамиз. Охирги 5-7 йил ичида Россия масжидлари ўзига хос ёрдам марказларига айланди. Алданган ёки иш қидириб юрган мигрантлар бизга кўплаб мурожаат қилишади. Афсуски, сўнгги вақтларда вафот этган яқинларини кўмишга ёрдам сўраб мурожаат қилаётганлар ҳам кўпайган. ОЛдин вафот этганларни ватанига қайтаришга ҳаракат қилишган бўлса, ҳозир чегаралар ёпилиши муносабати билан бу масла ҳам қийинлашиб қолган.Биз имкон қадар ёрдам бераяпмиз, лекин бунинг учун кўп кишини жалб қилишга тўғри келади", — деди Аббясов.

Муфтий ёрдамчиси айтишига қараганда, ҳудудларда ҳам мусулмон жамоалари маҳаллий ҳукумат вакиллари билан биргаликда мигрантлар муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришмоқда. Ана шундай ёрдам натижаси кўплаб мигрантлар ишга жойлашмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан, меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ташкил этилиб, Россиянинг йирик шаҳарларида унинг ваколатхоналари очилган эди. Меҳнат миграцияси агентлиги оғир шароитга тушиб қолган ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш, жумладан вафот этган мигрантларнинг таналарини ватанига юбориш билан ҳам бевосита шуғулланиб келмоқда. 

174
Дуэль взглядов: Хабиб Нурмагомедов (слева) и Тони Фергюсон (справа)

“Яқинда кўришамиз, калтафаҳм”: Фергюсон яна Нурмагомедовни ҳақорат қилди

10
(Янгиланган 18:02 26.10.2020)
Америкалик аралаш яккакураш бўйича жангчи Тони Фергюсон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовга нисбатан яна ҳақоратли сўзларни айтди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Америкалик аралаш яккакураш бўйича жангчи Тони Фергюсон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовга нисбатан яна ҳақоратли сўзларни айтди. Спорт РИА Новости хабарига асосан.

Шу йилларда спортчилар ўртасида беллашув беш маротаба бекор қилинди.

Ўтган шанба куни Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонди ва жангдан сўнг ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

“Яқинда кўришамиз, калтафаҳм”, - деб ёзди Фергюсон Instagram-stories’да.

Тони Фергюсон айни вақтда UFC енгил вазн дивизионида 3-ўриндда. Аввал у ушбу тоифада вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби бўлган.

10