Флаги государств СНГ. Архивное фото

Ўзбекистон МДҲ доирасида миграцияни тартибга солиш ҳақидаги келишувга қўшилди

264
(Янгиланган 10:05 24.08.2020)
Ўзбекистон МДҲ иштирокчи-давлатларининг миграция соҳасидаги қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимга қўшилди.

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Ўзбекистон МДҲ доирасида миграцияни тартибга солиш ҳақидаги келишувга қўшилди, деб хабар қилмоқда Norma.uz.   

Ушбу шартнома, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисида 1992 йил 13 ноябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомадир.

Баённома 2016 йил 28 октябрда Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари йиғилишида имзоланган.

Ҳужжатда Миграция соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ҳамдўстлик органларининг ваколатларини тақсимлаш назарда тутилади ҳамда МДҲ иштирокчи-давлатларининг миграция органлари раҳбарлари кенгаши ва Маслаҳат кенгаши ўртасида миграция соҳасидаги функцияларнинг такрорланиши истисно этилади. Бу МДҲ иштирокчи-давлатларининг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги келишув сиёсатининг янада самарали тарзда ишлаб чиқилишига имкон беради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги унга кўмаклашади. ТИВ тегишли билдиришномани депозитарийга юборади. Баённома Ўзбекистон учун кучга кирганидан кейин Вазирлар Маҳкамаси унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назорат қилади.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилган ва қуйидагиларни амалга ошириш мақсадида фаолият юритади:

  • маслаҳатлар бериш ва ўзаро манфаатларни ўз ичига олган муҳим муаммолар юзасидан фикр алмашиш орқали келишув сиёсатини ишлаб чиқиш;
  • МДҲ иштирокчи-давлатларининг қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш ва меҳнат муносабатлари, миграция, бандлик, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш;
  • ушбу масалалар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда давлатлараро келишувлар лойиҳаларини тасдиқлаш.

Ушбу ҳужжат 2020 йил 12 августдан кучга кирди. 

 

264
Экзамен по русскому языку для иностранных граждан

Мигрантлар учун рус тилидан имтиҳон: сенаторлар янги қонунни маъқуллади

305
(Янгиланган 13:48 03.12.2020)
Мигрантлар учун рус тили ва Россия тарихидан комплекс имтиҳон ўтказишга ягона ёндашув тўғрисидаги қонун Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Мигрантлар учун рус тили ва Россия тарихидан комплекс имтиҳон ўтказишга ягона ёндашувлар тўғрисидаги қонун Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Қабул қилинган ҳужжатда чет эл тили сифатида рус тилидан, Россия тарихи ва унинг қонунчилиги асосларидан чет элликлар учун комплекс имтиҳонни ўтказиш, бу фанлардан имтиҳон олиш ҳуқуқига эга бўлган таълим ташкилотлари томонидан сертификатларни бериш тартиби баён этилган.

Имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.

Қабул қилинган қонунга мувофиқ, гувоҳноманинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига қараб белгиланади: 3 йил - вақтинча яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олиш учун, муддатсиз - яшаш гувоҳномасини олиш учун.

Имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси эса чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига (ишлаш, вақтинча ёки доимий яшаш)га боғлиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, декабр бошида “Ишга марҳамат” мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг очилгани ҳақида хабар берилганди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)нинг мамлакатдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россияда ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўқитиш ва зарурий касбларга тайёрлаш, Россия тарихи, қонунчилиги ва рус тили бўйича имтиҳон топшириб, сертификатга эга бўлиш имтиёзларини яратиш, Вазирлик тасарруфидаги ўқув марказларида рус тили синфлари ташкил этилиб, унга рус тили ўқитувчиларини жалб қилиш, тайёрлаш, малакасини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

27 октябридан Россия Халқлар дўстлиги университети ўқув дастури асосида 500 нафар ўқитувчини ўқитиш бўйича 72 соатлик бепул семинар ўтказилиб, сертификатлар берилиши ва ушбу ўқитувчилар Вазирлик тасарруфидаги 25 та ўқув марказларида ташкил этилган рус тили синфларига ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

Бугунги кунда Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Қозон шаҳарларида рус тили ва касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, жами 364 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти ўқув жараёнларига жалб этилган.

Бундан ташқари, келгусида Россиянинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўпроқ яшайдиган ҳудудларида ҳам рус тили ва касбга ўқитиш марказларини очиш режалаштирилган.

 

305

Астрахань вилоятида қайси соҳаларда мигрантларга талаб юқорилиги айтилди

356
(Янгиланган 12:57 02.12.2020)
Астрахань вилояти халқаро алоқалар агентлиги раҳбари Владимир Головков минтақадаги қайси соҳаларда хорижлик ишчиларга талаб юқорилигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Россиянинг Астрахань вилояти халқаро алоқалар агентлиги раҳбари Владимир Головков Sputnik мухбирига берган интервьюсида минтақадаги қайси соҳаларда хорижлик ишчиларга талаб юқорилигини маълум қилди.

- Астрахань вилоятида қайси соҳаларда мигрантларга бўлган талаб юқори?

- Астрахань вилоятида агросаноат соҳасида мигратларга бўлган талаб энг юқори. Қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқаришнинг ўзига хослигини инобатга олиб, бу ерда қўл меҳнати улуши юқорилигича қолмоқда. Бу кўчат экиш, мева-сабзавотлар ва картошка терими. Мавсумда ишчи кучига бўлган талаб 20 минггача етади. Қишлоқ хўжалигимиз ҳудудлари етарлича ишчига эга эмас, шунинг учун меҳнат ресурслари етишмаслиги яқин хорижий мамлакатдан бўлган меҳнат мигрантлари ҳисобига тўлдирилади. Ишга жойлашиш учун асосий касблар сабзавотчи ва ёрдамчи ишчи саналади. Шунингдек, балиқни қайта ишлаш корхоналарига ишчи керак.

Астрахань вилоятида яна капитал қурилиш объектларидаги ишлар учун мутахассисларга талаб бор. Бу бўёқчи, сувоқчи, ғишт терувчи, бетончи, пайвандчи ва тош терувчилар.

Умуман олганда минтақамизнинг ҳар йилги  хорижий ишчи кучига бўлган талаби 10 мингдан зиёд кишини ташкил этади.

- Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон элчихонаси ёки бошқа идоралар билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг келиши борасида келишувлар мавжудми?

- Аввало шуни таъкидламоқчиманки, Астрахань вилоятида меҳнат мигрантларининг умумий сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллайди.

Ишга жойлаштириш мавзуси ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан учрашув ва музокараларимизда муҳокама қилинади. Ноябрь ойининг охирида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва Ўзбекистон Хоразм вилоятидаги ҳамкасбларимиз билан онлайн учрашув ўтказдик. Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликка оид йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олдик.

Бундан ташқари, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегациясининг Астрахань вилоятига ташрифини ташкиллаштириш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз.
Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштиришга қизиқиш билдираётган Астрахань компаниялари вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқдамиз.

- Пандемия ва чекловлар шароитида миграция масалалари, мигрантлар келиши ва хавфсизликни таъминлашни қандай ҳал этиш мумкин?

- Бугунги кунда Россия Федерацияси ҳудудига чет элликлар кириши тартиби ва қоидаларини белгилайдиган Россия қонунчилиги доирасида иш кўрмоқдамиз. Умид қиламизки, келаси мавсум бошида янги коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлашади ва биз корхоналаримизни зарурий меҳнат ресурслари билан таъминлаш учун қандай чоралар кўриш мумкинлигини аниқ билиб оламиз. Айни дамда бирор бир тахминни айтиш барвақт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астрахань вилояти 2021 йилда қишлоқ хўжалигида ишлаш учун 10 минг нафар меҳнат мигрантларини қабул қилишга тайёрлиги хабар қилинган эди. Астрахань вилоятида қонуний ишлайдиган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради. 

356
Теглар:
Астрахань, мигрантлар, миграция
Танзила Нарбаева

Норбоева блогерлар унинг "жинсий тарбия" ҳақидаги гапини нотўғри тушунишганини айтди

8
Олий Мажлис Сенати раиси, гендер тенглик комиссияси раҳбари Танзила Норбоева мамлакатимизда жинсий тарбияни жорий қилиш таклифини илгари сурганда уни журналист ва блогерлар нотўғри тушинишганини айтди.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси, гендер тенглик комиссияси раҳбари Танзила Норбоева блогерлар ва журналистлар унинг жинсий тарбия ҳақидаги гапларини мутлақо нотўғри тушинишганини айтди.

Норбоева бу ҳақда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишга бағишланган йиғилишда гапирди.

"Ажримларнинг 15 фоизи бепуштлик оқибатида бўляпти. Бу ерда нафақат аёлларнинг, балки эркакларнинг ҳам бепуштлиги бор. Шунинг учун мен жинсий тарбия ҳақида гапирганимда блогерлар ва журналистлар мутлақо нотўғри тушинишди. Мен жинсий тарбия деганимда айнан ёш қизларимизни ҳам гинекологга олиб бориб текширтириш, ўғил болаларни ҳам урологга олиб бориб текширтириш кераклигини айтдим. Шунда шамоллаш асоратларининг олдини олиш мумкин", – деб айтган Сенат раиси. Норбоева сщзларида "Газета.уз" иқтибос келтирмоқда.

Шунингдек, Норбоева одамлар ажрим кўпайишида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ИИВни айбдор қилишаётганини айтди. Лекин айблаш эмас балки сабабларни бартараф қилиш кераклиги таъкидланди.

8