Самара вилоятидан 900 нафардан зиёд ўзбекистонлик олиб келинмоқда

210
Тўққиз юз нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Самара вилоятидан ватанига поездда жўнаб кетди. У ерда яна бир неча юзлаб фуқаролар қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ёпиқ чегаралар туфайли ўз уйларига қайта олмаган 900 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Самара вилоятидан ватанига поездда жўнаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости минтақа ҳукумати матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ватанига кетишни режалаштирган Ўзбекистон фуқаролари 15 августдан Кинелга кела бошлаган. Аввалига улар темир йўл вокзалидаги платформада жойлашган, 21 август куни эса минтақа ҳукумати улар учун чодирли лагерь ташкиллаштирган. Вақтинчалик жойлаштириш пункти бошлиғи Глеб Мельниковнинг сўзларига кўра, 28 август ҳолатига кўра Кинелда икки мингга яқин Ўзбекистон фуқароси бўлган, чодирли лагерь фақат 700 кишига мўлжаллангани боис қолганлари вақтинчалик жойлаштириш пункти атрофида жойлашган. Шу билан бирга, уларнинг барчаси озиқ-овқат билан таъминланмоқда.

“922 кишини олиб кетишди. Чегаралар ёпиқ. Ўзбекистон фуқароларидан яшаш жойларида қолишларини сўрашмоқда”, - деган агентлик суҳбатдоши.

Таъкидланишича, у ерда яна Ўзбекистон фуқаролари қолмоқда.

Тошкент мунтазам равишда фуқаролардан рус-қозоқ чегарасида тўпланмаслик ва чартер рейсларни Россияда яшаб турган жойида кутиб туришни сўрамоқда.

210
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1152)
Очередная группа узбекистанцев отправились в Россию на заработки

Яна 340 нафардан зиёд ўзбекистонлик Россияга ишлашга жўнаб кетди

397
Таъкидланишича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Амур вилоятидаги завод қурилишида ишлаш учун яна 346 нафар фуқаро жўнаб кетди. Бу ҳақда  Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланади. Улар 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Хабарда ёзилишича, улар Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлашади. Илгари ушбу заводда ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни 144, 12 август куни 84, 30 август куни эса 287 фуқаролар айнан мазкур завод қурилишида ишлаш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган эди.

Йил якунига қадар 5 мингга яқин фуқароларнинг мазкур завод қурилишга ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

397

Самара вилояти чегарасидаги ўзбекистонликлар учун яна 4та поезд ташкил этилади

353
(Янгиланган 13:56 19.09.2020)
Май ойидан бошлаб ватанга қайтишни истовчи Ўзбекистон фуқаролари мунтазам равишда Самара, Оренбург ва Ростов вилоятларида тўпланиб келмоқдалар.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. COVID-19 коронавируси пандемияси фонида барча турдаги қатновларнинг ёпилиши туфайли Самара вилоятида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида яна тўртта поезд ташкил этилади. Бу ҳақда Самара вилояти ҳукумати сайтида хабар берилган.

Ватанга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар 15 августдан Кинельга келишни бошлаган эдилар. Аввалига мигрантлар темирйўл вокзали платформасида жойлашган эдилар. 21 август куни регион ҳукумати улар учун палаткали лагерни қуриб берди. Совуқ кунлар бошланиши билан иситиш тизимлари ҳам ташкил этилди.

"Мигрантларни ўз манзилига етказиш учун саккизта поезд юборилди, яна тўртта поезд ташкиллаштирилади. Шунингдек, Курумоч аэропортидан чиқиш рейслари режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Самара вилоятига киришда яна назорат постлари ишга тушди — улар шу жумладан, лагерда коронавирус ўчоқлари пайдо бўлиши хатарларини пасайтириш устида иш олиб бормоқда, деб хабар қилади матбуот-хизмати.

Тошкентда фуқаролардан Россия-Қозоғистон чегарасида мунтазам тўпланмасликни ва РФда яшаш жойи бўйича чиқиш рейслари навбатини кутишни мунзатам сўраб келади. Аммо Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган юзлаб фуқаролар май ойидан бошлаб мунтазам равишда Россиянинг Самара, Оренбург ва Ростов вилоятларида тўпланиб келадилар. Республика ҳукумати автобус ва темир-йўл транспорти орқали ўнг мингдан зиёд ватандошларни олиб чиқди.

1 октябр санасидан бошлаб Ўзбекистон ўз чегарасини барча турдаги транспорт воситалари учун очмоқда, шу муносабат билан олдинроқ киритилган карантин чораларининг барчаси бекор қилинди.

353
Генеральная ассамблея ООН приняла резолюцию, разработанную Узбекистаном

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида иштирок этади

216
Ўзбекистон президенти иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бош Ассамблеянинг марказий тадбирлари жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият муносабати билан БМТ тарихида илк бор видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади.

“Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб беради”, - дейилган хабарда.

Муҳокамаларнинг асосий мавзусини ҳисобга олиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалишининг салбий оқибатларини енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтилади.

Мирзиёев минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

Ўзбекистон етакчиси 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида ҳам қатор муҳим таклиф ва фикр-мулоҳазаларини баён этган эди.

216