ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари республика ҳудудида Россиянинг кўп функцияли миграция марказини (КФММ) ташкил этишни жадаллаштириш ниятида. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Бухоро шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислиги остида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг (ҲК) йигирма биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
“Иккала томон ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россия Федерациясининг кўп функцияли миграция марказини (КФММ) ташкил қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга тайёр эканлиги таъкидланди”, - дейилган хабарда.
Томонлар ушбу йўналишда биргаликда олиб борилган ишларда эришилган сезиларли ютуқларни қайд этдилар.
Ўзбекистонда кўп функцияли миграция маркази очилиши мумкин
Шунингдек, Россияда яшаётган ва меҳнат фаолиятини юритаётган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш, уларни ижтимоий, молиявий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалаларида ёрдам кўрсатиш механизмларини кучайтириш бўйича кейинги ҳаракатларни муҳокама қилдилар.
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Онаси Россия Федерациясида вафот этган олти яшар болакай Ўзбекистонга хайрия маблағлари эвазига қайтарилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотига кўра, 2021-йил 19-январ куни Москва вилояти Таълим вазирлигининг Дмитровск шаҳар округи бўйича Васийлик ва ҳомийлик бошқармасидан онаси М.К.нинг вафоти туфайли оғир вазиятда қолган вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.И. (2014 йил туғилган) ҳақида ахборот олинган.
Элчихона томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вояга етмаган фуқарони Ватанимизга қайтариш масаласи ишлаб чиқилди. Хайрия маблағлари ҳисобидан "Uzbekistan Airways" АЖнинг "Москва-Тошкент" йўналишидаги рейсга авиачипта сотиб олинди", - дейилади хабарда.
Болакайнинг Ўзбекистондаги қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, уларга унинг республикага қайтиб келиш санаси ва вақти маълум қилинди. Х.И.ни аэпортда Ўзбекистон васийлик органлари вакиллари томонидан кутиб олишини ҳақида келишувга эришилган.
2021-йилнинг 22-январ куни Х.И. "Uzbekistan Airways" АЖ борт кузатувчилари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга учиб кетди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россияда меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилди.
Бу ерда Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан келган қурилиш соҳасидаги ишчилар ҳақида гап кетмоқда.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин сўзларига кўра, механизм "қўлда бошқариш режимида" ишламоқда.
Россия қурилиш компаниялари ёки ҳудудлар энди маълум бир объект учун мигрантларни олиб келиш тўғрисида қурилиш вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Келишув тахминан уч ҳафта давом этади.
Чегаралар очилгандан кейин Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилишни 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича ҳукуматга кўрсатма берганди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. 22 январь куни қабул қилинган қонун билан “Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга қўшимчалар киритилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин. Бу тартиб фақат президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳаларига тааллуқли. Бунга қадар мазкур тартиб мавжуд эмас эди.
Концессиялар билан боғлиқ муносабатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунда ўз аксини топмоқда.
Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш ДХШ лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Эндиликда фақатгина қиймати 1 млн доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.
Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.
Хусусан, бунда расмий веб-сайтларга лойиҳа тарафлари, фаолият йўналиши, жойлашган ери, лойиҳа муддати ва умумий қиймати, товарлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турларига оид маълумотлар жойланади.