Россияда мигрантлар учун РВП квотаси кескин қисқартирилди

471
(Янгиланган 13:56 11.11.2020)
Ўтган йил билан таққослаганда бу кўрсатгич деярли ярим бараварга қисқарган. 2020 йилда 60 270 кишига квота ажратилган эди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. 2021 йилда Россияда вақтинча яшаш гувоҳномасини (РВП) 39 мингдан зиёд чет эллик фуқаролар олиши мумкин.

Минтақаларга квота ажратиш тўғрисидаги фармойишга мамлакат бош вазири Михаил Мишустин имзо чекди. Унга кўра, 2021 йилда 39 325 нафар хорижлик фуқаро вақтинча яшаш гувоҳномасини олиши мумкин.

Ўтган йил билан таққослаганда бу кўрсатгич деярли ярим бараварга қисқарган. 2020 йилда 60 270 кишига квота ажратилган эди. Икки йил илгари эса уларни сони 90,3 мингдан зиёд кишини ташкил қиларди.

Москва вилояти (2,5 минг), Москва (2 минг) ва Санкт-Петербург (1,2 минг) энг кўп квотага эгалик қилган.

Россия ИИВ маълумотларига кўра, мамлакатда меҳнат мигрантлари сони деярли 25 фоизга камайган. 2019 йил сентябрида 2,3 млн кишини ташкил қилган бўлса, жорий йилга келиб уларни сони 1,8 млн кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус пандемияси сабаб Москвада мигрантлар етишмаслиги муаммоси юзага келгани хабар қилинган эди. Шунингдек, мигрантлар камайиши Петербургдаги бизнесга катта таъсир кўрсатган.

471
Теглар:
Михаил Мишустин, фуқаролик, мигрантлар, РВП, Россия
Иностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото

Россияда чет элликлар ҳужжатлари муддати 2021 йилнинг ёзигача узайтирилиши мумкин

486
Маълум бўлишича, Россияда мигрантлар ҳужжатларини, ҳатто уларнинг муддатлари ўтган бўлса ҳам, яна ярим йилга узайтиришлари мумкин

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Россияда чет эллик фуқароларнинг ҳужжатлари муддатини келгуси йилнинг ёз ойигача узайтиришлари мумкин, деб хабар қилмоқда "Парламентская газета" нашри.

Бу ҳақда Федерация кенгашида мигрантларнинг ижтимоий-маданий адаптацияси масалаларига бағишланган йиғилиш вақтида РФ ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Кирилл Адзинов маълум қилди.

Маълум бўлишича, ҳозирда ҳужжат муддатини узайтириш устида иш кетмоқда.

"Биз президент администрацияси билан унинг кейинги узайтирилиши устида иш олиб бормоқдамиз. Кутилишича, ҳужжат келгуси йилнинг ёз ойларигача узайтирилиши мумкин", - дея аниқлик киритди Адзинов.

Эслатиб ўтамиз, чет эллик фуқароларнинг ҳужжатлари муддатини узайтириш қарори коронавирус пандемияси ва 18 апрел куни мамлакатлар ўртасида чегаралар ёпилиши муносабати билан эълон қилинган эди.

Ўша вақтдан буён ҳужжат икки маротаба узайтирилди. Аввалига 15 сентябр, сўнгра 15 декабрга қадар.

Таъкидлаш жоизки, қабул қилинган ҳужжатга кўра, мигрантлар Россияда уларга мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари муддати ўтиб кетган тақдирда ҳам қолишлари мумкин.

Регистрациялар, патентлар, яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (вид на жительство) ва бошқа ҳужжатлар муддати ўтган ҳисобланмайди, уларни бекор қилишмайди, шунингдек, бу асосда чет элликлар РФдан депортация ҳам қилинмайди.

486

Астрахан вилояти 10 минг нафар мигрантларни қабул қилишга тайёр

474
(Янгиланган 12:16 27.11.2020)
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Астрахан вилоятига қишлоқ хўжалиги, балиқ саноати ва қурилиш соҳаларига ташикллаштирилган тартибда ишга жалб қилиниши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Астрахан вилояти 2021 йилда қишлоқ хўжалигида ишлаш учун 10 минг нафар меҳнат мигрантларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақида ҳудудий қишлоқ хўжалиги ва балиқ саноати вазири Руслана Пашаевнинг Қорақалпоғистон Министрлар кенгаши ҳамжа Хоразм вилояти ҳокимияти вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида маълум бўлди. 

Музокаралари якунида, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режаси тузилди. Вилоят вакиллари ыишлоы хщжалигидан ташқари балиқ саноати ҳамда қурилиш соҳаларида ҳам ишчи кучига эҳтиёж борлигини хабар қилишди. Шунингдек мавсумий ишга жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 

Астрахан вилоятида қонуний ишлайдиган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради. 

Маълумот учун айни дамда, коронавирус пандемияси муносабати билан киритилган чекловларга кўра, Россия ҳудудига хорижий фуқаролар кириши чекланган. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари фақат ташкиллаштирилган тартибда икки давлат расмий органлари келишувига мувофиқ кириб келишлари мумкин. 

 

474
Джо Байден во время выступления в Уилмингтоне, США

Байден йиқилиб, оёғини синдириб олди

6
АҚШ президентлигига номзод Жо Байден тойиб кетиш оқибатида оёғини шикастлади. Томография унинг оёғи икки жойидан дарз кетганини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Жо Байден тойиб кетиш оқибатида оёғини шикастлади.

Компьютер томографияси Жо Байденнинг оёғи икки жойидан дарз кетганини кўрсатди.

Демократ бир неча ҳафта давомида махсус оёқ кийимда юришига тўғри келади.

Ўтган шанба куни Жо Байден ити Мейжор билан ўйнаётганда тойиб кетди, шундан сўнг шифокор кўригидан ўтишга тўғри келди.  

Дастлаб ортопед суяк синганини  аниқламаганди, фақат мушакларнинг чўзилиши ташхисини қўйди, аммо сиёсатчини қўшимча кўрикдан ўтиш учун юборилди. Қайта кўрикда унинг оёқ панжаси қисмида синиш жароҳатлари борлиги аниқланди.

АҚШда президент сайлови 3 ноябр куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, Байден зарур бўлган 270 овоздан 306 та сайлашга вакил қилинган кишининг овозини олди. Амалдаги президент Дональд Трамп ҳали мағлубиятини тан олгани йўқ ва баъзи штатларда судлашмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’да ўз рақибига тезроқ соғайиб кетишни тилади.

6