Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига нима беради?

1579
(Янгиланган 12:00 09.01.2021)
Қулайликлардан бири ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари, яъни мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан аъзо мамлакатлар ҳудудида бўлишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига қандай қулайликлар яратиши ҳақида маълумот берди.

  • Биринчидан, ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари ишлаш учун рухсатнома олишлари шарт эмас, фуқаролик шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.
  • Иккинчидан, аъзо давлатлар фуқаролари, яъни мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан аъзо мамлакатлар ҳудудида бўлишлари мумкин. Мигрант ва унинг оила аъзосининг аъзо мамлакатлар ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада кўрсатилган ҳолда белгиланади.
  • Учинчидан, ижтимоий таъминот (ижтимоий суғурта) соҳасида ва даромад солиғи ставкаси белгиланишида ҳам ўша давлат фуқаролари билан тенг равишда қаралади.
  • Тўртинчидан, дипломлар ва малака сертификатлари тўғридан-тўғри тан олинади.
  • Бешинчидан, пенсия таъминоти учун ишланган иш стажи ҳисобга олинади.
  • Олтинчидан, шошилинч тиббий ёрдам мигрантларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига, мазкур давлат фуқаролари каби бир хил ва шартларда бепул тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақоми берилган эди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида "биргаликдаги ишимиз кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради", дея ишонч билдирган.

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақоми берилишини иттифоқнинг анъанавий шериклар билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим ва сифатли қадам, дея баҳолаган.

1579
Теглар:
пенсия, ноқонуний миграция, мигрантлар, миграция, мигрант, ЕОИИ
Мавзу:
Миграция (86)
Мигранты на стройке

Россиянинг йирик қурилиш компаниялари қурувчиларни ишга таклиф қилмоқда

672
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қурувчиларни Россиянинг йирик қурилиш компанияларига ишга таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг йирик қурилиш компаниялари “ПИК-Индустрия” ва “ТехСтрой”да ишлаш учун қурувчиларни ишга таклиф қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, ишга монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассислар таклиф қилинади.

Ишга жойлашиши учун дастлаб Ўзбекистонда суҳбатдан ўтиш керак. Суҳбатлар 15-31 январ кунлари Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади. Суҳбат вақтида иш шароитлари, маош миқдори ва бошқа қўшимча маълумотларни олиш мумкин.

Батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали (71 202-33-55, 71 200-00-61) ёки  мана бу ердан олиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 14 январ куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясининг йирик қурилиш компаниялари – «ПИК-Индустрия» АЖ ва «ТехСтрой» МЧЖ корхоналари раҳбарият вакилларидан иборат делегацияси билан учрашув бўлиб ўтган эди.

672

Оилали мигрантларни “депорт” қилмаслик таклиф этилди

650
(Янгиланган 20:51 14.01.2021)
Давлат Думасининг назорат ва регламент бўйича қўмитаси томонидан миграция қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳужжат ишлаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Давлат Думасининг Назорат ва регламент қўмитаси депутати Наталья Костенко томонидан миграция қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳужжат ишлаб чиқилди. Унда айтилишича, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет элликлар депортация қилиш ўрнига Россияда қолдириш зарур.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, агар мигрантлар Россияда яқин қариндошлари - Россия фуқароси билан бирга яшаса, уларни вақтинча яшаш рухсатномаси, яшаш гувоҳномаси бекор қилинмайди ёки Россияга киришга чеклов қўйилмайди.

Ҳозир қонунчиликка асосан агар чет эл фуқароси жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузиш, наркотик моддалар савдоси ёки миграция қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик учун йилига икки ёки ундан ортиқ марта жавобгарликка тортилган бўлса, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинади.

Худди шу сабаблар билан чет эл фуқароси Россияга киритилмаслиги мумкин - маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўнгги қарор кучга кирган кундан бошлаб беш йил давомида кириш тақиқланади. Масалан, чет эл фуқароси яшаш жойини тасдиқловчи йиллик билдиришномани икки марта топшириш муддатини ўтказиб юборса, РВП бекор қилиниши мумкин. Наталья Костенко таклиф қилган қонун лойиҳасида, бу чораларни яқин қариндоши - мамлакатда доимий яшовчи Россия Федерацияси фуқароси бўлган чет эл фуқаросига нисбатан қўлланмаслик таклиф этилган.

Депутат тушунтиришича, бугунги кунда чет эл фуқаросини Россияда яшаш имкониятидан маҳрум қилганда, унинг бу ерда Россия фуқароларидан иборат оиласи борлиги доим ҳам ҳисобга олинмайди. Натижада мигрант Россияда яқин қариндошлари билан яшаш, болаларни тарбиялаш ва уларни боқиш, мамлакатда ишлаш имкониятидан маҳрум бўлади. 

"Агар киши ҳуқуқбузарлиги натижасида давлатга етказилган зарарни қоплаган бўлса, нега у Россияни тарк этиши, унинг оиласи азоб чекиши керак?", - дейди Костенко.

Унинг сўзларига кўра, ушбу масалалар Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан муҳокама қилинган ва улар мигрантга нисбатан оқибатлар ҳар доим ҳам ҳуқуқбузарлик хавфига мос келмаслигини таъкидлаб, ички ишлар органларида бундай вазиятда мос келадиган қарорни қабул қилиш учун етарли воситалар йўқлигига эътибор қаратди.

Қандай ҳуқуқбузарлик қилишига боғлиқ

Давлат Думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Водолацкийнинг фикрига кўра, қонун лойиҳасини диққат билан кўриб чиқиш керак.

У РФда оиласи бўлган бошқа давлат фуқуроларига енгиллик айнан қайси ҳуқуқбузарликлар ҳисобга олиниши муҳимлигини таъкидлади.

"Агар у йўлни нотўғри жойда кесиб ўтиб, жаримага тортилган бўлса, демак, табиийки, уни оиласидан маҳрум қилиш мумкин эмас, аммо у наркотик моддаларни сотган бўлса, демак, унинг мамлакатимизда қиладиган иши йўқ”, - дейди депутат.

650
Теглар:
ИИВ, депорт, депортация, мигрант

Дунёнинг энг зўр 10та шаҳри - Small Cities Index версияси

0
(Янгиланган 13:20 16.01.2021)
Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. Рўйхатдан яна қайси шаҳарлар ўрин олганини - фотолентада томоша қилинг!

Бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилувчи катта шаҳарлардан ташқари, мўъжаз, бироқ муҳим ва мафтункор жойлар ҳам бор.

Мисол учун, Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.

Фотолентамизни томоша қилинг!

0
  • © Sputnik / Vitaliy Belousov

    Порту – Португалия шимоли-ғарбида жойлашган шаҳар, улуғвор кўприклар ва вино ҳамда портвейн тайёрланадиган корхоналарга эга.Рибейранинг ушбу тарихи ўрта асрларга бориб тақаладиган тумани брусчаткадан терилган ва кафеларга эга кўчалари, шунингдек, савдогарлар уйлари билан машҳур. Авлиё Франциск черкови барокко стилидаги ички безаклари билан машҳур, бу безаклар учун олтин суви югуртирилган нақшли тахталардан фойдаланилган.

  • © CC BY-SA 3.0 / Mauro Mazzio

    Больцано – Италия шимолидаги Жанубий Тироль провинциясида жойлашган шаҳардир. У тоғ этагидаги узумзорлар водийсида жойлашган.

  • Итосима — Фукуока префектурасида жойлашган Япониядаги шаҳар.

  • Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.

  • © Foto : Pixabay/Nextvoyage

    Берген — Ғарбий Норвегиянинг энг йирик шаҳри. Шимолий денгизда, Мидтхорланн минтақасида жойлашган. Бергеннинг ўрта асрларда барпо этилган қирғоқ қисми ЮНЕСКО умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган. 2000 йилда Берген Европанинг маданий пойтахти деб эълон қилинган.

  • © Depositphotos / A1804

    Ольборг — Даниянинг Шимолий Ютландия марказида жойлашган шаҳар. Аҳолиси 104 885 киши. Жўғрофий жойлашуви туфайли Ўрта асрларда шаҳар энг муҳим бандаргоҳлардан бири бўлган бўлса, кейинчалик саноат марказига айланган.

  • © Sputnik / Alexey Vitvitsky

    Базель – бу Швейцария шимоли-ғарбида Рейн дарёси устида, Франция ва Германия чегараси яқинида жойлашган шаҳардир. Эски шаҳар юраги - Бозор майдони бўлиб, унда қизил қумдан барпо этилган XVI асрларга хос бозор идораси қад ростлаган.

  • Legislative Assembly of British Columbia Vancouver island.

  • Gezien vanaf Maarschalk Fochplein o.a. Tafelrond, gemeentehuis en de Collegiale Sint-Pieterskerk te Leuven. Kijkrichting zuid-west.

  • © Fotolia / Mihai-Bogdan Lazar

    Церковь Святого Франциска в швейцарской Лозанне.