Россияда мигрантлар учун квоталарни тақсимлаш янги тартиби тасдиқланди

518
Россияда мигрантлар учун квоталарни тақсимлаш бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида қонун кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Россияда мигрантлар учун квоталарни тақсимлаш бўйича минтақавий комиссиялар тўғрисида қонун кучга кирди. Унга кўра, ҳукумат квоталарни тўғрилаш қоидаларини тасдиқлаши мумкин.

Ҳужжат 14 январда кучга кирди ва "Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Россия Федерациясида рухсат бериш квоталари ҳудудларда ташкил этилган комиссиялар томонидан тақсимланади, квоталарни тақсимлаш тартиби эса ҳукумат томонидан белгиланади.

Янги ёндашув маълум бир минтақадаги миграция ҳолатини, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома бериш учун асослар мавжудлиги ёки йўқлигини ҳисобга олган ҳолда квотани чет элликлар ўртасида тақсимлашга имкон беради.

Бундан ташқари, қонунда РФ Ички ишлар вазирлигининг ваколатлари аниқлаштирилди: вазирлик рухсатнома бериш тартибини, мигрантлардан тегишли ариза шакллари ва керакли ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлайди.

518

Онаси Россияда вафот этган олти яшар болакай Ўзбекистонга қайтарилди

549
(Янгиланган 14:42 23.01.2021)
Болакайнинг Ўзбекистондаги қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, уларга унинг республикага қайтиб келиш санаси ва вақти маълум қилинди. Х.И.ни аэропортда Ўзбекистон васийлик органлари вакиллари томонидан кутиб олишини ҳақида келишувга эришилган.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Онаси Россия Федерациясида вафот этган олти яшар болакай Ўзбекистонга хайрия маблағлари эвазига қайтарилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотига кўра, 2021-йил 19-январ куни Москва вилояти Таълим вазирлигининг Дмитровск шаҳар округи бўйича Васийлик ва ҳомийлик бошқармасидан онаси М.К.нинг вафоти туфайли оғир вазиятда қолган вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.И. (2014 йил туғилган) ҳақида ахборот олинган.

Элчихона томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вояга етмаган фуқарони Ватанимизга қайтариш масаласи ишлаб чиқилди. Хайрия маблағлари ҳисобидан "Uzbekistan Airways" АЖнинг "Москва-Тошкент" йўналишидаги рейсга авиачипта сотиб олинди", - дейилади хабарда.

Болакайнинг Ўзбекистондаги қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, уларга унинг республикага қайтиб келиш санаси ва вақти маълум қилинди. Х.И.ни аэпортда Ўзбекистон васийлик органлари вакиллари томонидан кутиб олишини ҳақида келишувга эришилган.

2021-йилнинг 22-январ куни Х.И. "Uzbekistan Airways" АЖ борт кузатувчилари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга учиб кетди.

549
Рабочие на строительстве жилого комплекса

Россияда меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилди

1112
(Янгиланган 15:43 22.01.2021)
Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россияда меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилди.

Бу ерда Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан келган қурилиш соҳасидаги ишчилар ҳақида гап кетмоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин сўзларига кўра, механизм "қўлда бошқариш режимида" ишламоқда.

Россия қурилиш компаниялари ёки ҳудудлар энди маълум бир объект учун мигрантларни олиб келиш тўғрисида қурилиш вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Келишув тахминан уч ҳафта давом этади.

Чегаралар очилгандан кейин Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилишни 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича ҳукуматга кўрсатма берганди.

1112
Теглар:
Қурилиш вазирлиги, қурилиш, Владимир Путин, Қозоғистон, Туркия, Тожикистон, Ўзбекистон, Россия, мигрантлар
Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента

“Ўлик жонлар” ортидан 983,5 млн сўмни ўмарган боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди

49
Боғча мудираси ва бошқалар билан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилган.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 983,5 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу боғчада текшириш ўтказилган.

Текширишда боғча мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилгани аниқланган. Ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича штат жадваллари ва бухгалтерия табелларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштирилган. Бу йўл билан 983,5 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эди. Унга кўра, мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

49