Россияга кириш учун “запрет” қўйилишининг асосий сабаблари ИИВ

939
(Янгиланган 13:43 25.01.2021)
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги мамлакатга кириш учун “запрет” қўйилишининг асосий сабабларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Чет эл фуқароларининг Россия ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилишининг асосий сабаблари – мамлакатда бўлиш шартларини бузиш ва ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш.

ИИВ матбуот маркази маълум қилишича, чет элликларнинг Россияга киришини тақиқ қўйиши  тўғрисидаги қарорларни қабул қилишнинг асосий сабаблари - "мамлакатда вақтинча бўлиш шартларини бузиш, шунингдек, ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш".

Вазирликда аниқлик киритилишича, бундай қарорлар қабул қилинган чет элликлар, асосан, Россия Федерациясига визасиз кирадиган яқин хориж фуқаролари бўлди - 2020 йилда жами 189 минг хорижий фуқароларнинг Россияга кириши тақиқланган. Бир йил олдин бу кўрсаткич 250 минг кишидан ошганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилишни 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича ҳукуматга кўрсатма берганди.

Ўтган ҳафтада Россияда Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан келган қурилиш соҳасидаги ишчиларни олиб келиш бўйича махсус механизм йўлга қўйилгани ҳақида хабар бергандик. Россия қурилиш компаниялари ёки ҳудудлар энди маълум бир объект учун мигрантларни олиб келиш тўғрисида қурилиш вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Келишув тахминан уч ҳафта давом этади.

939
Теглар:
ММЦ, ИИВ, Ўзбекистон, запрет, мигрантлар, Россия
Мавзу бўйича
Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади
Ватанга олиб келинган мигрант ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди
Россияга 2020 йилда қанча мигрант кириб борганлиги маълум бўлди
Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин
Узбекистан и Россия обсудили вопросы трудовой миграции

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди

541
Россияда патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш ҳам муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда танлаш ва жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасидаги келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар қилмоқда.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Россия ва Ўзбекистоннинг Меҳнат вазирлиги, ИИВ, ССВ, Қурилиш вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Ишчи гуруҳи йиғилишида Ҳукуматлараро келишувнинг амалга ошириш жараёни, хусусан, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Россия иқтисодиётининг турли тармоқларига ишга жалб қилиш, фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқитиш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди

Шунингдек, Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

541
Теглар:
мигрантлар, миграция, Ўзбекистон, Россия

Медведев: меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш зарур

942
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, коронавирус туфайли иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларида ишчи кучининг етишмаслиги юзага келган.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатга меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тарафдори эканини маълум қилди.

“Коронавирус туфайли иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларида ишчи кучининг етишмаслиги юзага келди, бу қишлоқ хўжалиги, қурилиш, уй-жой коммунал секторларига тааллуқли”, - дея қайд этди Медведев Медведев Россиянинг миграция сиёсатини, жумладан, меҳнат соҳасини такомиллаштиришга бағишланган йиғилишда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, бу соҳаларга чет эл фуқароларини қонуний жалб қилиш мумкин бўлган соддалаштирилган тартибни жорий этиш масаласини ишлаб чиқиш даркор.

Медведев, шунингдек, юқори малакали мутахассислар учун Россияда меҳнат фаолиятини амалга оширишда керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштириш зарур деб ҳисоблайди.

Мигрантларсиз иш бўлмайди: Россия қурилиш компаниялари хорижликларни кутмоқда

У Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бу масалани ҳал қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқарилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакатга мигрантларнинг киришини соддалаштириш ҳукуматда фаол муҳокама қилинаётганини маълум қилган эди.

942
Теглар:
Россия, мигрантлар, Дмитрий Медведев

Россиялик 77 ёшли буви TikTokни "портлатиб" юборди - видео

0
(Янгиланган 13:13 25.02.2021)
Бувининг ҳазиломуз насиҳатлари кўпчилликка маъқул келган шекилли - қисқа вақт ичида унинг аккаунтига деярли 500 минг киши аъзо бўлди.

Россиянинг Ейск шаҳрида яшовчи 77 ёшли Екатерина Горбунева қисқа вақт ичида Интернет юлдузига айланди.

"Супербуся" ник остида TikTokда пайдо бўлган буви ўз видеолавҳаларида ёшларга тамаки чекмаслик алкогол ичмаслик ва бошқа насиҳатларни шеърлар тарзда айтиб боради. 

Энг қизиғи, бувининг бундай ҳазиломуз насиҳатлари кўпчилликка маъқул келган ва қисқа вақт ичида унинг подписчиклари сони 500 мингга яқинлашган. 

Видеолавҳаларни суратга олишда ва ижтимоий тармоқларда жойлаштиришда Горбуневага унинг набираси Алина ёрдам беради. 

"Супербуся"нинг навбатдаги мақсади - Азов денгизида TikTok House очиш. 

Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

 

0