Строительство дома

Россияда сувоқчи ва ғишт терувчи усталар етишмаяпти

876
(Янгиланган 18:29 03.02.2021)
Мигрантлар мамлакатдан кетгани туфайли Россия қурилиш компанияларида "сувоқчи" ва "ғишт терувчи усталар" етишмаслиги юзага келди.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия қурилиш компанияларининг деярли учдан бир қисми пандемия сабабли чет эллик ишчилар сезиларли даражада мамлакатдан кетганлигини қайд этди. Бу ҳақда Миллий қурувчилар уюшмаси (НОСТРОЙ) президенти Антон Глушков маълум қилди.

© Sputnik / Константин Михальчевский

Мамлакатдан мигрантлар кетгани туфайли энг кўп - ёрдамчи ишчилар, сувоқчилар, ғишт терувчи усталар ва бетончилар етишмаяпти. Ойнасолувчилар ва оҳактош усталарига бўлган етишмовчилик нисбатан камроқ.

Ассоциация раҳбари таъкидлашича, компанияларнинг ярмидан кўпи ишчиларни жалб қилишда қийинчиликларга дуч келмаяпти. Кўпгина компаниялар россияликлар ва МДҲ давлатлари фуқаролари нисбати ўзгаргани сезилмади.

"Шу билан бирга, компанияларнинг 34,8 фоизида иш ҳақи фонди сезиларли даражада ошди, компанияларнинг ярми иш ҳақини аввалги даражала ушлаб турмоқда", - деди Глушков.

Россия президенти Владимир Путин меҳнат мигрантларини қурилиш майдонларига жалб қилиш тартибини 1 мартга қадар соддалаштириш бўйича топшириқ берганди.

Қурилиш вазирлиги раҳбари Ирек Файзуллин мигрантларни Россияга олиб келиш механизми йўлга қўйилганини маълум қилди. Россия қурилиш компаниялари Туркия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан мигрантларни олиб келиш учун аризаларни онлайн шаклда юборади.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хорижий компаниялар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик асосида бугунги кунда россиялик иш берувчилар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида РФга қурилиш соҳасига ишга жалб қилиш бўйича танлов ўтказишмоқда.

Ўтган ҳафтада Самарқанд шаҳридаги Автомобилсозлик коллежида россиялик иш берувчилар иштирокида танлов ўтказилди. Суҳбат вақтида бўлажак ходимларнинг иш тажрибаси, кўникмалари, қурилиш соҳасидаги мутахассисликлари, рус тилини билиш даражасига эътибор қаратилди. Қурилиш компаниялари Ўзбекистондан 4000 кишини ишга ёллашни режалаштирган. Улар монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.

876
Теглар:
қурилиш, иш, мигрантлар, Ўзбекистон, Россия

Бош консул Москва вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди

274
(Янгиланган 19:27 04.03.2021)
Валижон Ниёзхўжаев у ердаги 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳолидан хабар олди. Уларнинг Ватанга қайтиш ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия ИИВ Москва шаҳар бош бошқармасининг Москва вилояти, Подольск шаҳрида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди.

“Дунё” АА хабарига кўра, марказ раҳбари Алексей Лагода республика томонидан чет элда бўлиб турган ва оғир аҳволда қолган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

У элчихонага Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот тақдим қилиб туриш, уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб топишга тайёрлигини билдирди.

Бош консул ушбу муассасада бўлиб турган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси билан  суҳбатлашди.  Улар учун яратилган шароит (спорт зали ва футбол майдончаси, кутубхона), тиббий кўрик, озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминланиш масалаларини ўрганди.

Ватандошлар билан учрашув якунида элчихона консуллик бўлими томонидан уларнинг Ватанга қайтиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сертификат ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирилди.

274
Теглар:
Россия, миграция, консуллик
Многофункциональный миграционный центр г. Москвы

Тошкентда Россия Миграция маркази март ойида очилиши мумкин

397
(Янгиланган 10:08 04.03.2021)
Ўзбекистонда "Москва кўпфункцияли миграция марказининг" ваколатхонаси март ойи ўрталарида очилиши мумкин - меҳнат вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ҳамда Кўп функцияли миграция марказларининг ваколатхонаси март ойида очилиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Меҳнат вазири ўринбосари Эркин Муҳитдинов РИА Новостига хабар қилди.

"Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ходимлари аллақачон шу ерда. Ҳозир ушбу ваколатхона очишнинг айрим қонуний масалалари ҳал қилинмоқда. Бизнинг режамиз бўйича ушбу ишлар март ойида тугатилиши керак", - деди Муҳитдинов. 

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Россия томон паспорт-виза қонунчилигининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиши керак.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ИИВ ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда "Москва кўпфункцияли миграция маркази" билан билан шартнома имзолаган эди. Ушбу шартнома Ўзбекистонда Россия миграция марказлари ваколатхоналари очишни назарда тутади. 

Айни дамда Ўзбекистонда Москва вилояти Сахарово қишлоғида жойлашган "Москва кўпфункцияли миграция маркази"нинг ваколатхонаси ишга тушишга тайёр. У ерда Ўзбекистон фуқаролари Москвада ишлаш учун патент олишлари мумкин.  

"Ушбу ваколатхонани расман очиш учун биз 16-18 март кунлари Москвадан делегация келишини кутмоқдамиз", - деди вазир ўринбосари. 

Маълумот учун, айни дамда Россия ИИВ меҳнат мигрантлари фаолиятига доир янги қонун ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, Россияга меҳнат қилиш учун келаётган фуқаролар дактилоскопия ва тиббий кўрикни Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ўтишлари мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун Россия энг оммавий йўналиш бўлиб қолмоқда. Ташқи меҳнат миграциясида бўлган 1,6 миллион Ўзбекистон фуқароларининг 1,1 миллион Россияда меҳнат қилмоқда. 

397
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

160
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

160