https://sputniknews.uz/20210205/Evropada-ishlaysan-fuarolarni-chet-davlatda-uldek-ishlatgan-shakhslar-lga-olindi-15937455.html
"Европада ишлайсан": фуқароларни чет давлатда қулдек ишлатган шахслар қўлга олинди
"Европада ишлайсан": фуқароларни чет давлатда қулдек ишлатган шахслар қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Хусусан, фирибгарлар Киевдаги қурилиш фирмасида ўз ватандошларининг паспортларини олиб қўйиб, 75 кун давомида моддий жиҳатдан ўзига қарам қилган ҳолда оғир... 05.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-05T10:36+0500
2021-02-05T10:36+0500
2021-03-16T19:50+0500
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/689/59/6895946_0:0:2846:1602_1920x0_80_0_0_d2ed155dbad510a7da0f4a545026d914.jpg
ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Тошкент шаҳрида 14 нафар фуқарони чет давлатларга ишга юбориб, уларни турли қийинчиликларга дучор қилган шахслар фаолияти фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот-хизмати.Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаро Қ.М. ва бошқаларнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ва С.С.лар олдиндан тил бириктириб, Қ.М. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни Европа давлатларига ойига 2000-3000 АҚШ доллари тўланадиган ишга юбориш ҳамда ишчи визаларини олиб бериш эвазига жами 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.Бундан ташқари, С.С. ва бошқалар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йилнинг ноябрь ойида 14 нафар фуқарони Украинанинг Киев шаҳрида ойига 500 АҚШ доллари ойлик тўланадиган қурилиш ишларида ишлаб, кейин Европа давлатларига ишга ўтказиб беришга кўндириб, Киевдаги қурилиш фирмасида фуқароларнинг паспортини олиб қўйиб, 75 кун давомида моддий жиҳатдан ўзига қарам қилган ҳолда оғир меҳнат шароитларида ишлатиб, 17 500 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақларини бермасдан алдаб келишган.Шундан сўнг ушбу фуқароларни Белоруссия давлатининг Гомель шаҳрига ва Россия Федерациясининг Москва шаҳрига олиб боришиб, гўёки шу ердан Европага ишчи визасини олиб бериши ҳақида такрор алдашиб, уларнинг мазкур давлатларда ишсиз юриб, турли қийинчиликларга дучор бўлишига сабабчи бўлишган.Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролар М.А., С.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210128/ozirda-Rossiyaga-ishga-ketish-tartibi-anday---Migratsiya-agentligi-zhavobi-15886979.html
https://sputniknews.uz/20210129/Rossiyaga-ishga-ketish-uchun-subatlar-anday-blib-tmoda-15889895.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/689/59/6895946_115:0:2846:2048_1920x0_80_0_0_f0ebe52b085132d15fbab9ca4c9cf2e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
миграция
"Европада ишлайсан": фуқароларни чет давлатда қулдек ишлатган шахслар қўлга олинди
10:36 05.02.2021 (янгиланди: 19:50 16.03.2021) Хусусан, фирибгарлар Киевдаги қурилиш фирмасида ўз ватандошларининг паспортларини олиб қўйиб, 75 кун давомида моддий жиҳатдан ўзига қарам қилган ҳолда оғир меҳнат шароитларида ишлатиб, 17 500 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақларини бермасдан алдаб келишган.
ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Тошкент шаҳрида 14 нафар фуқарони чет давлатларга ишга юбориб, уларни турли қийинчиликларга дучор қилган шахслар фаолияти фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот-хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаро Қ.М. ва бошқаларнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ва С.С.лар олдиндан тил бириктириб, Қ.М. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни Европа давлатларига ойига 2000-3000 АҚШ доллари тўланадиган ишга юбориш ҳамда ишчи визаларини олиб бериш эвазига жами 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Бундан ташқари, С.С. ва бошқалар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йилнинг ноябрь ойида 14 нафар фуқарони Украинанинг Киев шаҳрида ойига 500 АҚШ доллари ойлик тўланадиган қурилиш ишларида ишлаб, кейин Европа давлатларига ишга ўтказиб беришга кўндириб, Киевдаги қурилиш фирмасида фуқароларнинг паспортини олиб қўйиб, 75 кун давомида моддий жиҳатдан ўзига қарам қилган ҳолда оғир меҳнат шароитларида ишлатиб, 17 500 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақларини бермасдан алдаб келишган.
Шундан сўнг ушбу фуқароларни Белоруссия давлатининг Гомель шаҳрига ва Россия Федерациясининг Москва шаҳрига олиб боришиб, гўёки шу ердан Европага ишчи визасини олиб бериши ҳақида такрор алдашиб, уларнинг мазкур давлатларда ишсиз юриб, турли қийинчиликларга дучор бўлишига сабабчи бўлишган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролар М.А., С.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.