Ўзбекистон ва Германия ўртасида миграция бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди

796
2021 йилда 500 нафар Ўзбекистон фуқароларини Германияда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий тартибда юбориш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ташқи ишлар вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатнинг Германиядаги элчихонаси ва Германиянинг "GfM Gruppe" компанияси вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Видеоалоқа шаклида ўтказилган мулоқотда Ўзбекистон фуқароларини Германияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш масаласи бўйича музокаралар олиб борилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон фуқароларини тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, информацион технологиялари, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металконструкциялари ва бошқа техник соҳаларида Германияда Федератив Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш масаласи бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Ушбу келишувга биноан, 2021 йилда 500 нафар Ўзбекистон фуқароларини Германияда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий тартибда юбориш кўзда тутилган.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда "GfM Gruppe" компаниясининг ўқув муассасасини очиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

796

Бош консул Москва вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди

274
(Янгиланган 19:27 04.03.2021)
Валижон Ниёзхўжаев у ердаги 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳолидан хабар олди. Уларнинг Ватанга қайтиш ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия ИИВ Москва шаҳар бош бошқармасининг Москва вилояти, Подольск шаҳрида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди.

“Дунё” АА хабарига кўра, марказ раҳбари Алексей Лагода республика томонидан чет элда бўлиб турган ва оғир аҳволда қолган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

У элчихонага Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот тақдим қилиб туриш, уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб топишга тайёрлигини билдирди.

Бош консул ушбу муассасада бўлиб турган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси билан  суҳбатлашди.  Улар учун яратилган шароит (спорт зали ва футбол майдончаси, кутубхона), тиббий кўрик, озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминланиш масалаларини ўрганди.

Ватандошлар билан учрашув якунида элчихона консуллик бўлими томонидан уларнинг Ватанга қайтиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сертификат ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирилди.

274
Теглар:
Россия, миграция, консуллик
Многофункциональный миграционный центр г. Москвы

Тошкентда Россия Миграция маркази март ойида очилиши мумкин

402
(Янгиланган 10:08 04.03.2021)
Ўзбекистонда "Москва кўпфункцияли миграция марказининг" ваколатхонаси март ойи ўрталарида очилиши мумкин - меҳнат вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ҳамда Кўп функцияли миграция марказларининг ваколатхонаси март ойида очилиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Меҳнат вазири ўринбосари Эркин Муҳитдинов РИА Новостига хабар қилди.

"Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ходимлари аллақачон шу ерда. Ҳозир ушбу ваколатхона очишнинг айрим қонуний масалалари ҳал қилинмоқда. Бизнинг режамиз бўйича ушбу ишлар март ойида тугатилиши керак", - деди Муҳитдинов. 

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Россия томон паспорт-виза қонунчилигининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиши керак.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ИИВ ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда "Москва кўпфункцияли миграция маркази" билан билан шартнома имзолаган эди. Ушбу шартнома Ўзбекистонда Россия миграция марказлари ваколатхоналари очишни назарда тутади. 

Айни дамда Ўзбекистонда Москва вилояти Сахарово қишлоғида жойлашган "Москва кўпфункцияли миграция маркази"нинг ваколатхонаси ишга тушишга тайёр. У ерда Ўзбекистон фуқаролари Москвада ишлаш учун патент олишлари мумкин.  

"Ушбу ваколатхонани расман очиш учун биз 16-18 март кунлари Москвадан делегация келишини кутмоқдамиз", - деди вазир ўринбосари. 

Маълумот учун, айни дамда Россия ИИВ меҳнат мигрантлари фаолиятига доир янги қонун ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, Россияга меҳнат қилиш учун келаётган фуқаролар дактилоскопия ва тиббий кўрикни Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ўтишлари мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун Россия энг оммавий йўналиш бўлиб қолмоқда. Ташқи меҳнат миграциясида бўлган 1,6 миллион Ўзбекистон фуқароларининг 1,1 миллион Россияда меҳнат қилмоқда. 

402
Встреча президентов России и Сирии

Сурия етакчиси коронавирусга чалинди

17
Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди. Улар икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди, деб хабар қилди Сурия етакчиси девони.

“Улар COVID-19 белгиларига ўхшаш енгил аломатларни бошдан кечиргач, президент Башар Асад ва Асма хоним ПЦР-тестини топширишди. Таҳлил натижаси мусбат чиққан", - дейилган хабарда.

Баёнотда айтилишича, Башар Асад ва рафиқасининг аҳволи барқарор ҳолатда.

Сурия президенти ва унинг рафиқаси икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.

17
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус, президент, Сурия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси