Мигрантлар етишмаслиги Россия иқтисодиётига таҳдид солмоқда- Bloomberg

947
(Янгиланган 12:59 11.02.2021)
Меҳнат мигрантларининг етишмовчилиги 10 йил ичида ЯИМнинг 25 базавий бандга йиллик пасайишига олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ишчи кучининг қисқариши Россия иқтисодиётига таҳдид солмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Ҳисоб-китобларга кўра, меҳнат мигрантларининг етишмовчилиги 10 йил ичида ЯИМнинг 25 базавий бандга йиллик пасайишига олиб келиши мумкин.

Таҳлилчилар узоқ муддатли истиқболда ишчи кучи камайишини башорат қилмоқда. Уларнинг фикрига кўра, Россия иқтисодиёти учун вазият ҳатто нефт нархи кўтарилган тақдирда ҳам хавотирли бўлиб қолади.

Қайд этилишича, мигрантларнинг этишмаслиги туфайли кўплаб корхоналар, хусусан, қурилиш компаниялари мавжуд бўш иш ўринларига номзодларни топиш учун маошларни оширишга мажбур бўлишди. Бироқ, қурилиш майдонларида ишчилар етишмаслиги ҳали ҳам мавжуд.

Bloomberg оммавий эмлаш мигрантлар оқимини тиклаши мумкин деб ҳисоблайди, аммо Марказий Осиё аксарият давлатларида вакциналар етарли эмас.

Аввалроқ Россия компаниялари далада мавсумий иш олиб бориш учун ишчи кучининг танқислигига дуч келгани ҳақида хабар берилган эди. Улар ҳукуматдан истисно тариқасида мигрантлар учун чегара очилишини сўрашганди. Ҳудудлар ишчи кучи етишмовчилигини 38,2 минг кишига баҳолаган. Қишлоқ хўжалиги ходимларининг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли ишлашни хоҳламайди ёки зарур кўникмаларга эга эмас.

947
Теглар:
Ўзбекистон, мигрантлар, Марказий Осиё, вакцина, коронавирус пандемияси, Россия
Мавзу:
Миграция (90)
Мавзу бўйича
Эксперт мигрантлар учун янги тизим ҳақида: РФ Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришига ҳозирланмоқда
ЕОИИ: Қирғизистон мигрантлар учун чегараларни очишни таклиф қилди
Москвада мигрантлар фарзандлари учун бепул боғча очилади
Ёқутистонда мигрантлар қайси соҳаларда ишлай олмайди

Бош консул Москва вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди

261
(Янгиланган 19:27 04.03.2021)
Валижон Ниёзхўжаев у ердаги 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳолидан хабар олди. Уларнинг Ватанга қайтиш ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия ИИВ Москва шаҳар бош бошқармасининг Москва вилояти, Подольск шаҳрида жойлашган Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида бўлди.

“Дунё” АА хабарига кўра, марказ раҳбари Алексей Лагода республика томонидан чет элда бўлиб турган ва оғир аҳволда қолган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

У элчихонага Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот тақдим қилиб туриш, уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб топишга тайёрлигини билдирди.

Бош консул ушбу муассасада бўлиб турган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси билан  суҳбатлашди.  Улар учун яратилган шароит (спорт зали ва футбол майдончаси, кутубхона), тиббий кўрик, озиқ-овқат билан ўз вақтида таъминланиш масалаларини ўрганди.

Ватандошлар билан учрашув якунида элчихона консуллик бўлими томонидан уларнинг Ватанга қайтиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сертификат ва бошқа муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирилди.

261
Теглар:
Россия, миграция, консуллик
Многофункциональный миграционный центр г. Москвы

Тошкентда Россия Миграция маркази март ойида очилиши мумкин

376
(Янгиланган 10:08 04.03.2021)
Ўзбекистонда "Москва кўпфункцияли миграция марказининг" ваколатхонаси март ойи ўрталарида очилиши мумкин - меҳнат вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ҳамда Кўп функцияли миграция марказларининг ваколатхонаси март ойида очилиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Меҳнат вазири ўринбосари Эркин Муҳитдинов РИА Новостига хабар қилди.

"Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ходимлари аллақачон шу ерда. Ҳозир ушбу ваколатхона очишнинг айрим қонуний масалалари ҳал қилинмоқда. Бизнинг режамиз бўйича ушбу ишлар март ойида тугатилиши керак", - деди Муҳитдинов. 

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Россия томон паспорт-виза қонунчилигининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиши керак.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ИИВ ҳузуридаги "Паспорт-виза хизмати" Федерал давлат унитар корхонаси ҳамда "Москва кўпфункцияли миграция маркази" билан билан шартнома имзолаган эди. Ушбу шартнома Ўзбекистонда Россия миграция марказлари ваколатхоналари очишни назарда тутади. 

Айни дамда Ўзбекистонда Москва вилояти Сахарово қишлоғида жойлашган "Москва кўпфункцияли миграция маркази"нинг ваколатхонаси ишга тушишга тайёр. У ерда Ўзбекистон фуқаролари Москвада ишлаш учун патент олишлари мумкин.  

"Ушбу ваколатхонани расман очиш учун биз 16-18 март кунлари Москвадан делегация келишини кутмоқдамиз", - деди вазир ўринбосари. 

Маълумот учун, айни дамда Россия ИИВ меҳнат мигрантлари фаолиятига доир янги қонун ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, Россияга меҳнат қилиш учун келаётган фуқаролар дактилоскопия ва тиббий кўрикни Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ўтишлари мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун Россия энг оммавий йўналиш бўлиб қолмоқда. Ташқи меҳнат миграциясида бўлган 1,6 миллион Ўзбекистон фуқароларининг 1,1 миллион Россияда меҳнат қилмоқда. 

376
Тушение пожара

Самарқанд вилоятидаги ресторанлардан бирида ёнғин юз берди

26
Бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган. Ёнғиндан жабрланган ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Омонбой” маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар қилинишича, ёнғин, бугун, 7 март куни тахминан соат 11:00 ларда содир бўлган.

ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган. Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилган.

Содир бўлган ҳолатда жабрланган ва қурбонлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Ёнғин натижасида мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш киши ҳалок бўлган.

26
Теглар:
ФВВ, ёнғин, Самарқанд вилояти