https://sputniknews.uz/20210217/Ozbekiston-va-Rossiya-mehnat-migratsiyasi-masalalarini-muhokama-qildi-16017780.html
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Россияда патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш ҳам муҳокама қилинди. 17.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-17T10:27+0500
2021-02-17T10:27+0500
2021-03-16T19:50+0500
миграция
россия
ўзбекистон
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16017728_0:86:1280:809_1920x0_80_0_0_bb724b4ad26580f9c5b92746261066fe.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда танлаш ва жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасидаги келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар қилмоқда.Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Россия ва Ўзбекистоннинг Меҳнат вазирлиги, ИИВ, ССВ, Қурилиш вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.Ишчи гуруҳи йиғилишида Ҳукуматлараро келишувнинг амалга ошириш жараёни, хусусан, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Россия иқтисодиётининг турли тармоқларига ишга жалб қилиш, фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқитиш юзасидан фикр алмашилди.Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилиндиШунингдек, Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
https://sputniknews.uz/20210216/Medvedev-menat-migrantlarini-zhalb-ilishning-soddalashtirilgan-tartibini-ishlab-chiish-zarur-16014156.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16017728_0:45:1280:850_1920x0_80_0_0_4dfcc325baf5095a6151dd2db533ce9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
миграция, россия, ўзбекистон, мигрантлар
миграция, россия, ўзбекистон, мигрантлар
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди
10:27 17.02.2021 (янгиланди: 19:50 16.03.2021) Россияда патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш ҳам муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда танлаш ва жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасидаги келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
хабар қилмоқда.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Россия ва Ўзбекистоннинг Меҳнат вазирлиги, ИИВ, ССВ, Қурилиш вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.
Ишчи гуруҳи йиғилишида Ҳукуматлараро келишувнинг амалга ошириш жараёни, хусусан, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Россия иқтисодиётининг турли тармоқларига ишга жалб қилиш, фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқитиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.