Дмитрий Песков. Архив сурат.

Кремль Ўзбекистон билан мунтазам алоқада эканлигини маълум қилди

1450
(Янгиланган 16:43 30.08.2016)
"Ўзбекистон билан мунтазам алоқадамиз – дипломатик каналлар орқали ҳам, бошқа идоравий каналлар орқали ҳам. Бизнинг ўзаро икки томонлама муносабатларимиз тўлақонли равишда йўлга қўйилган", — деди Песков.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Москва Ўзбекистон билан мунтазам алоқада бўлиб турибди, хусусан дипломатик каналлар ва идоравий каналлар орқали, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.

"Ўзбекистон билан мунтазам алоқадамиз – дипломатик каналлар орқали ҳам, бошқа идоравий каналлар орқали ҳам. Бизнинг ўзаро икки томонлама муносабатларимиз тўлақонли равишда йўлга қўйилган", — деди Песков журналистларнинг саволларига жавоб қайтараркан.

Илгарироқ Ўзбекистон расмий ОАВ Вазирлар Маҳкамасининг Президент Ислом Каримов стационар даволанишда эканлиги ҳақидаги хабарини тарқатган эди. Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тилляева Instagramдаги саҳифасида отасининг миясига қон қуйилиши сабабли касалхонада эканлигини, унинг аҳволи барқарор эканлигини маълум қилганди.

1450
Мавзу:
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳолати (37)