Тошкент архив сурат

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ва ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди

620
(Янгиланган 18:01 20.09.2016)
Илгарироқ Шавкат Мирзиёев пойтахт маъмурияти ва тегишли муассасаларга Юнусобод йўлининг қурилаётган икки бекатини якунлаш ҳақида топшириқ бергани айтилганди.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Юнусобод тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимликлари, бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ва фаоллари иштирокида ўтказган йиғилишида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ва ички ишлар бошқармаси бошлиғини лавозимидан озод этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида хабар қилинмоқда.

“Иш фаолиятида мунтазам қолоқлик ва жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Аҳмедов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидакбар Пўлатов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Туманнинг бир қатор мутасадди идоралари раҳбарлари — прокурор Тимур Нормуҳаммедов, давлат солиқ инспекцияси раҳбари Абдурауф Каримов жиддий огоҳлантирилди”, — дейилади хабарда.

Илгарироқ Шавкат Мирзиёев пойтахт маъмурияти ва тегишли муассасаларга Юнусобод йўлининг қурилаётган икки бекатини якунлаш ҳақида топшириқ бергани айтилганди.

620