ЎзЛиДеп брифинги, архив сурат

Абдулла Арипов номзоди Ўзбекистон Бош вазири лавозимига тақдим этилди

481
12 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Мажлисда Ўзбекистон Президентига Бош вазир лавозимига ҳозирда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдулла Арипов номзодини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. 2016 йил 12 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзЛиДеп матбуот-хизмати.

Йиғилишда Ўзбекистон Конституциясининг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинган.

Конституцияга биноан, Ўзбекистон бош вазири номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Мажлис иштирокчилари бўлиб ўтган муҳокамалар натижасида Ўзбекистон Президентига бош вазир лавозимига ҳозирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдулла Арипов номзодини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

"Таъкидланганидек, Абдулла Ниғматович Арипов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти учун масъулиятни тўла зиммасига олишга қодир, ташаббускор ва талабчан, янгиликка интилувчан, жонкуяр ва ватанпарвар, қуйидан юқоригача бўлган барча бўғинлардаги ижро органларини бошқаришда етарли тажриба ва салоҳиятга эга бўлган фидойи инсондир", — дейилади ЎзЛиДеп ахборотида.

481
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Абдулазиз Камилов Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

92
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Ҳиндистон кўп қиррали муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро ҳамда минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Бугун, 25-феврал куни, Нью-Деҳли шаҳрида амалий ташриф уюштирган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Ҳиндистон ТИВ раҳбари Субраманям Жайшанкар билан учрашди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Ҳиндистон кўп қиррали муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро ҳамда минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар 2020-йил декабр ойида бўлиб ўтган онлайн-саммит давомида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга имкон берганлигини мамнуният билан қайд этди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида янги замонавий саноат қувватларини яратишга илғор технологияларни жалб қилиш ҳамда ижтимоий ва инфратузилма аҳамиятига эга лойиҳаларни амалга ошириш йўллари кўриб чиқилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари БМТ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашди.

Aфғонистон иштирокидаги "Ҳиндистон – Марказий Осиё" вазирлар мулоқотининг минтақалараро ҳамкорликни жадаллаштириш, унинг механизмларини такомиллаштириш ҳамда Aфғонистонда барқарор тинчликни ўрнатишдаги муҳим аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Ҳиндистон томони жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференсияга таклиф қилинди.

Мулоқот давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

92
Перевал Камчик

Қамчиқ довони юк машиналари учун ёпилди

131
(Янгиланган 09:24 25.02.2021)
Вазирлик томонидан эълон қилинган видеода "Қамчиқ" махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўраган.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва кучли қор ёғиши натижасида йўлларда музламалар ҳосил бўлаётгани сабаб Қамчиқ довони юк машиналари учун ёпилганини маълум қилди.

"Шамол кучайган, довонда айни пайт ҳаво ҳарорати -12 градусни ташкил этмоқда. Ҳозирча енгил автомобиллар ҳаракатланмоқда. Қор ёғиши кучайиб, йўлларда ҳаракатланиш хавф туғдира бошласа, Қамчиқ тўлиқ ёпилиши ҳам мумкин", — дейилади хабарда.

Вазирлик томонидан эълон қилинган видеода "Қамчиқ" махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўраган.

Аввалроқ, Ўзгидромет мамлакатда 25-27 февралда совуқ об-ҳаво кутилаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

131
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

415
(Янгиланган 09:07 26.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасида 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

415