Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Мирзиёевни хижолат қилган манзара

3527
(Янгиланган 00:32 17.06.2017)
Шавкат Мирзиёев диний уламолар билан учрашувда Ўзбекистоннинг ўзига хос тарихи, маданияти, улуғ олиму-уламоларининг бебаҳо маънавий мероси ҳали тўлиқ ўрганилмаганини айтиб, бугунги кундаги вазифа "ёшларга Ўзбекистоннинг қандай буюк ва бетакрор мероси борлигини англатиш, уларни шу буюк меросга муносиб этиб тарбиялашдан иборатлигини" қўшимча қилди

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. 2017 йил 15 июн куни Ўзбекистон имом-хатиблари билан учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзини хижолат қилган бир манзара ҳақида гапирди.

"…очиқ тан олишимиз керак, тарихий, диний меросимизни ўрганиш, тиклаш ишлари ҳамма жойда ҳам талаб даражасида эмас.

Яқинда Бухоро вилоятига сафарда бўлганимизда, машҳур "Мир Араб" мадрасасини кўриб, тўғриси, анча хижолат бўлдим. Неча замонлардан буён, халқимизга, динимизга хизмат қилиб келаётган, нафақат юртимиз, балки мусулмон дунёсида шуҳрат қозонган қанчадан қанча уламоларни камолга етказган бу муқаддас даргоҳ ачинарли ҳолга тушиб қолгани, албатта, афсусдир", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев, Мирзо Улуғбек бобомиз ҳам ўз илмларини "бисмиллоҳир раҳмонир раҳимдан" бошлаганини таъкидлаган ҳолда, "ўзбек халқининг эътиқоди, тарихи, аждодлари, кечаги куни, қандай буюк тарихи борлигини барчага намоён қилишимиз зарур", дея қўшимча қилди.

3527
Глава Агентства информации и массовых коммуникаций Комил Алламжонов

Комил Алламжонов COVID-19 билан беморланганини маълум қилди

476
(Янгиланган 15:16 11.07.2020)
Алламжонов коронавирус аломатларини сезган инсонларга зинҳор тушкунликка тушмасликни маслаҳат берган. Энг муҳими, ташхис тўғри қўйилмасдан турли дори воситаларини ичиш мумкин эмаслиги, бу организмга ўз салбий таъсирини кўрсатишини эслатиб ўтган

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов янги турдаги коронавирус - COVID-19 билан беморланганини маълум қилди. Алламжонов бу ҳақда ўзининг телеграмм саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида сўзлаган.

Унинг айтишича, бундан бир неча кунлар олдин унда ҳарорат кўтарилиши ва ҳолсизлик сезилган, баданида, мушакларида турли оғриқлар пайдо бўлган. Тест топшириб кўрганида, унда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. Шундан сўнг у ўз уйида, яқинларидан изоляцияда бўлган ҳолда ушбу касалликни бошдан кечирган.

Алламжоновнинг айтишича, у ҳозирда соғайган ва оила-аъзолари билан мулоқотга киришган.

Комил Алламжонов ушбу касаллик белгиларини ўзида сезган инсонларга зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни маслаҳат берган.

"Ўз ҳолингизча бирон бир муолажаларни қилишдан тийилинг, чунки коронавирусга (қарши) деб кўплаб дориларни тавсия қилишаяпти интернетда, коронавирусга (қарши) деб турли протоколларни эълон қилишаяпти, мен бу нарсаларни қилмасликка чақирган бўлардим. Чунки саломатлигингизга зиён етказиб қўйишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, муҳими тушкунликка тушманг, чунки бу касалликнинг давоси бор", - дея якунлаган мурожаатини Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 июль ҳолатига кўра, 179 тага кўпайди ва 12206 нафарни ташкил этмоқда.

476
Телеканал Russia Today. Архивное фото

"Чегара билмас репортёрлар" RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятни қоралади

244
(Янгиланган 14:35 11.07.2020)
RSF баёнотида ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселёвга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. "Чегара билмас репортёрлар" Латвия ва Литвадаги RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятдан ташвишдалигини билдирдилар.

Халқаро ташкилот бу икки мамлакатга ЕИ санкциялари қандай ишлаши ҳақида тушунча беришга қарор қилди, деб ёзади Sputnik Ближнее зарубежье.

RSF баёнотида ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселевга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланган.

"Мустақил ва ишончли янгиликлар репортажларини ҳимоялаш ва олдинга суриш қонуний бўлсада, RSF ушбу таъқиқларни ЕИ санкциявий сиёсатини суиистеъмол қилиш сифатида баҳолайди. ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселевга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмас", - дейилади RSF баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада Латвия ва Литва RTга ўз давлатида таъқиқ қўйди. Ўтган йил якунида Sputnik Эстония ходимлари республика ҳукумати томонидан бўлган жиноий таъқиб хатари туфайли редакция билан меҳнат муносабатларини тўхтатишга мажбур бўлган эдилар.

244
Денежные купюры США.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим кучга кирди

9
(Янгиланган 18:02 12.07.2020)
Ушбу ҳужжат қоидаларига мувофиқ, икки мамлакат инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим 2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳужжат 2017 йил 25-октабрда, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида имзоланган.

Ушбу ҳужжат қоидаларига мувофиқ, икки мамлакат инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

“Битим инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, сармоя ва технологияларнинг кириб келишини қулайлаштириш, пул ўтказмаларининг эркин бажарилиши ҳуқуқий асосларини белгилаган”, - дейилган хабарда.

Ҳужжат 1992 йил 28 апрелда имзоланган аввалги ҳукуматлараро битимни алмаштиради ҳамда замонавий воқеликни инобатга олган ҳолда инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.

Таъкидланишича, битим икки давлат иқтисодиётига ўзаро инвестициялар оқими учун мустаҳкам асос яратади, шунингдек, салоҳиятли хорижий инвесторлар учун ҳар икки мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширади.

9
Теглар:
Ўзбекистон, Туркия