Сахароводаги миграция маркази

Сахароводаги Миграция маркази ўз сайтида ўзбек тилида маълумотлар жойлади

264
(Янгиланган 15:42 21.06.2017)
Сахаровода жойлашган кўпфункционал миграция маркази меҳнат муҳожирларига қулайлик яратиш мақсадида ўз сайтида маълумотларни бешта тилда жойлади

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Сахаровадаги Миграция маркази мигрантлар қулайлиги учун патент олиш тўғрисида маълумотларни 5та тилда жойлаганини маълум қилди.

Эндиликда сайтнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида патентни расмийлаштиришга доир барча маълумотларни рус, ўзбек, тожик, озарбайжон ва молдова тилларида ўқиш мумкин.

Сайтда энг сўнгги муҳим маълумотлар, патент олиш учун ҳужжатлар қанча муддатда топширилиши зарурлиги, патент расмийлаштирилиши тартиби, иккинчи марта патент олиш ва бошқа кўплаб маълумотлар соф ўзбек тилида жойлаштирилган.

Мисол учун маркази Ўзбекистон фуқаролари 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб патент расмийлаштириш учун фақат биометрик паспорт тақдим этишлари шартлиги ҳақида эслатиб ўтган.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун шунингдек, патентни тўлаш қай тарзда амалга оширилиши ва патент тўланганлигини қай тарзда текшириш мумкинлиги ҳақида ҳам ўзбек тилида маълумот тақдим этилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

264
Теглар:
патент, миграция маркази, Сахарово
Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (69)