Кучли ёмғир

Кучли шамол, дўл ва ёмғир: ҳафта охирида Ўзбекистонда ёғингарчиликлар кузатилади

994
(Янгиланган 16:29 21.06.2017)
Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Гидрометеорология маркази маълум қилинишича, 23-24 июнь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, деб хабар қилди UZ24.

Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 ва кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 22-27 ва кундузи 33-38 даражани ташкил қилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 22-27 ва кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 25-30 даража ва кундузи 23 июнь куни 42 даражагача исийди, 24 июнда 34-39 даражага етади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси 20-25 даража ва кундузи 23 июнь куни 35-40, 24 июнда 30-35 даражани ташкил этади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

994
Теглар:
ёмғир, об-ҳаво