Ўзбекистон Марказий банки

Ўзбекистон Марказий банки раисига ўринбосар тайинланди

363
(Янгиланган 10:53 22.06.2017)
Сал олдин Марказий банк раиси ўринбосарлари - Шоҳруҳ Шоаҳмедов ва Шерзод Хажимуратов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинганди

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Атабаев Шухрат Халдарович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги ПФ-5093-сон фармонига мувофиқ Атабаев Шуҳрат Халдарович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонлари билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Тимур Ишметов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, Саидкамол Ходжаев Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Марказий банк раиси ўринбосарлари — Шоҳруҳ Шоаҳмедов ва Шерзод Хажимуратов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

363
Теглар:
Марказий банк