Пограничники на службе

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ҳодиса: Ўзбекистон томон ҳуқуқбузар огоҳлантирилганини айтмоқда

789
(Янгиланган 08:53 08.04.2018)
Ўзбекистон давлат чегараси хизмати қирғизистонлик томонидан содир этилган чегара ҳуқуқбузарлиги юзасидан тафсилотларни ошкор қилди

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Қирғизистон фуқароси Ўзбекистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтди, унга қарата ўт очилган вақтда у Ўзбекистон ҳудудида бўлган.

Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига куч тузилмаларидаги манба хабар қилди.

Манба маълумотларига кўра, чегарани бузган шахсга дастлаб огоҳлантириш берилган, сўнгра ҳавога ўқ узилган, аммо у тўхтамаган ва камига ҳарбийлардан қоча бошлаган.

"Бўйсунмаслик ҳолатидан сўнг чегарачилар унга қарата ўқ уздилар. У Қирғизистон ҳудудигача югуриб борди ва ўша ерда уни кутиб турган шериклари машинага солиб, касалхонага олиб кетишди", — деди манба.

Чегара олди ҳудудига қайси мақсадларда киришга уринилгани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Қирғизистон томонга кўра, Қурулуш қишлоғи яшовчиси, 1984 йилда туғилган Ф.М ўзбек чегарачилари унга қарата ўт очишган вақтда у Қирғизистон территориясида бўлган.

Олинган жароҳатлардан Ф.М. Кербен шаҳри касалхонасида вафот этган.

Ушбу ҳодиса куни кеча, 7 апрел куни содир бўлган.

789