Учения ПВО

Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича МДҲ давлатлари билан битим тузиш ниятида

588
(Янгиланган 10:42 18.04.2018)
Битим Ўзбекистонга қўшни бўлган мамлакатлар: Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон билан имзоланиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича МДҲдаги қўшни мамлакатлар билан икки томонлама битимларни имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ҲҲМ ва ҲҲК қўшинлари қўмондони, республика Мудофаа вазири ўринбосари Аҳмад Бурхонов.

"Бугунги кунда барча қўшнилар билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқмоқдамиз ва кўриб чиқамиз… эҳтимол яқин вақт оралиғида Қозоғистон билан ҲҲМ масалаларида иккиёқлама ҳамкорлик бўйича ҳужжатни имзолаймиз", — дея иқтибос келтиради РИА Новости вазир гапларидан.

Шунингдек, Бурхоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг барча қолган қўшнилари — Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон билан ҳам худди шундай битимларни имзолаш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга Россия Республиканинг энг муҳим стратегик ҳамкори бўлиб қолмоқда, — деб таъкидлаган Бурхонов.

"Биз охирги йилларда очиқ сиёсат олиб бормоқдамиз, биз барча масалаларда, шу жумладан мудофаа масалаларида ҳам Марказий-Осиё минтақаси, яъни ўз қўшниларимизни устувор кўрамиз", — деб қайд этган вазир ўринбосари.

Мажлис очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов мамлакат МДҲдаги барча давлатлар билан муносабатларни "Халқаро тан олинган ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларини инобатга олган ҳолда, ўзаро манфаатлилик, тенг ҳуқуқлик ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келиши мумкин бўлган низоларни тинчлик йўли билан ҳал этиш" принциплари асосида қуришини маълум қилди.

Ўзбекистон Ҳарбий муассасаси раҳбари сўзларига кўра, айнан мана шу принциплар Ўзбекистоннинг янги Мудофаа доктринаси асоси этиб белгиланган.

588
Теглар:
ПВО, Ўзбекистон, Россия

Янги-Ангрен ИЭС нега портлади - Энергетика вазирлиги изоҳи

652
(Янгиланган 18:42 20.01.2021)
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Энергетика вазирлиги Янги-Ангрен ИЭС да юз берган портлаш сабаблари ҳақида баёнот берди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 январ, соат тахминан 11:42 да, Янги-Ангренская ИЭС қозонхонаси ҳудудида кўмир-ҳаво аралашмасининг "чақнаши" содир бўлган.

Энергетика вазирлиги изоҳига кўра, кеча 19 январь куни Янги-Ангрен ИЭСининг № 5 энергоблоки таъмирга чиқарилган. Бугун станция қуввати 560 МВт бўлган амалдаги энергоблоклар билан ишлаган. Битта энергоблок захирада бўлган.

Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Ёнғин сабабларини аниқлаштириш учун Янги-Ангрен ИЭСга Энергетика вазирлиги, ФВВ раҳбарлари, тергов органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари етиб боришган.

Ҳозирда тергов органлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқдалар, шундан сўнг расмий маълумотлар берилади.

Пудрат ташкилотлари ва касаба уюшма қўмиталари раҳбарияти томонидан вафот этганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Ижтимоий тармоқларда архив характеридаги видеолар тарқатилган бўлиб, бу бугунги воқеаларга алоқадор эмаслигини билдирамиз, дейилади вазирлик баёнотида.

652
Ново-Ангренская  ТЭС

Янги-Ангрен ИЭСда юз берган портлаш юзасидан терговга қадар текширувлар бошланди

124
(Янгиланган 17:43 20.01.2021)
Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясида юз берган портлаш юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сал олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳақида расмий баёнот берилган эди.

Аниқлик киритилишича, вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

Чақнаш натижасида келиб чиққан ёнғин оқибатида 3 нафар ишчи воқеа жойида вафот этган, яна 3 нафари турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.

Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган.

Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.

124
Руки в наручниках.

Андижонда боғча мудираларини шантаж қилган "журналистлар" қўлга олинди

51
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида А.А. ва М.А. Андижон вилояти Марҳамат туманидаги боғча МТМ фаолияти бўйича материал тайёрлаш мақсадида муассаса раҳбаридан икки юз минг сўм олаётган вақтида туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Андижон шаҳридаги қатор мактабгача таълим муассасаларида ўзларини "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходимлари" деб таништирган фуқаролар — А.А. ва М.А. муайян муаммоларни аниқлаб, муассасалар раҳбарларидан пул талаб қилишган.

Бу ҳақда АОКА хабар бермоқда.

Хусусан, А.А ва М.А Андижон шаҳридаги 3та мактабгача таълим муассасасини текшириб, уларнинг фаолиятида турли камчиликлар аниқлаб, муассаса раҳбарларидан жами 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдорида пул маблағини ноқонуний тарзда талаб қилиб олган. Уларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган Андижон шаҳридаги мактабгача таълим бўлимига қарашли 61-сон муассаса раҳбари мазкур таъмагирлик ҳолати юзасидан вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида 2021 йилнинг 19 январь куни А.А. ва М.А. Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жойлашган 28-сонли МТМ фаолияти бўйича материал тайёрлаш мақсадида муассаса раҳбаридан 200 000 (икки юз минг) сўм миқдорида пул маблағи олаётган вақтида туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан қўлга олинди. Уларга тегишли қалбаки гувоҳномалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Текшириш давомида ушбу шахслар "Халқ иродаси" журнали таҳририяти томонидан берилган гувоҳномаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги номи ёзилган ҳамда давлат рамзи (герби) қўйилган гувоҳномалардан фойдаланиб боғчалар фаолиятини текшириб юрганлиги маълум бўлди. Улар "Халқ иродаси" журнали таҳририятида жамоатчилик шартномаси асосида ишлаб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Марҳамат тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлар олиб борилмоқда.

Агентлик бу каби ҳолатлар такрор содир этилгани боис барча фуқаролардан ҳушёр ва огоҳ бўлишга чорлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июль ойида Бухоро вилоятида ўзларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вакиллари ва "Юрт салоҳияти" газетаси мухбирлари деб таништирган шахслар қўлга олингани хабар берилган эди.

51