Как делают автомобили GM Uzbekistan

GM Uzbekistan ўз "хизмат"ларини таклиф этаётган шахслар ваъдасига ишонмасликка чақирди

999
GM Uzbekistan АЖ ўзининг барча дилерлик корхоналарида шартнома расмийлаштириш ва ўша заҳоти автомобиль эгасига айланиш имконияти мавжудлигини расман таъкидламоқда

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. GM Uzbekistan ўз "хизмат"ларини таклиф қилаётган шахслар ваъдаларига ишонмасликка чақирди.

"Автомобиль савдоси жараёнларида ноқонуний механизмларни ишлатилиши фактлари, шу жумладан автомобиль етказиб берилиши муддатларини тезлаштириш важи билан ўртакашлик билан шуғулланиш тўғрисидаги кўп сонли хабарларни ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда кенг тарқалаётганлигини инобатга олган ҳолда, GM Uzbekistan АЖ ўзининг барча дилерлик корхоналарида шартнома расмийлаштириш ва ўша заҳоти автомобиль эгасига айланиш имконияти мавжудлигини расман таъкидлайди. Бундай автомобилларнинг моделлари ва дилерлик корхоналари кесимидаги тўлиқ рўйҳати билан бизнинг расмий веб-сайтимизда танишишингиз мумкин (http://gmuzbekistan.uz/avto_za_45_minut). Ушбу рўйхат кундалик равишда янгиланиб борилади", — дейилади хабарда.

GM Uzbekistan шунингдек, фуқароларни автомобиль етказиб бериш учун шартнома расмийлаштиришда ёки унинг муддатларини тезлаштиришга ёрдам бериш ёки шу каби бошқа "хизмат"ларни таклиф қилаётган шахслар ваъдаларига ишонмасликка чақирган.

"Автомобил етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар фақатгина рўйҳатга олинган расмий мурожатлар (аризалар) асосида автоматик тарзда яратиладиган ягона электрон навбат бўйича амалга оширилади. Автомобиль савдосига доир коорупцион ҳолатлар аниқланганда Сиз GM Uzbekistan АЖнинг 147-14-14 рақамли ягона ишонч телефонига ёки бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожат қилишингизни сўраб қоламиз", — дейилади хабарда.

999
Теглар:
авто за 45 минут, дилер, GM Uzbekistan
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов ЕИ делегацияси раҳбарини қабул қилди: қандай масалалар кўриб чиқилди?

125
Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов 5-март куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган, элчи Шарлотта Aдрианни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Вазир Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарини мазкур тайинлов билан табриклади, унга Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнини ижобий баҳоладилар.

Бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши, "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали, кун тартиби ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

2021-йил март ойининг охирига қадар Ўзбекистонга "GSP+" мақоми берилишига умид билдирилди, бу эса Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни оширишга ёрдам беради.

ЕИ билан таълим соҳасида, хусусан, янги "Erasmus" дастури орқали яқин ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

125
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента

Ўзбекистонда COVID-19дан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди

173
Касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 125 (+44) нафарни ташкил этмоқда, коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи эса 99 фоизга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати хабарига асосан.

Касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 701 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Пандемия қачон тугайди?

Коронавирус пандемияси 2022 йилнинг бошларида тугаши мумкин, дея баёнот қилган Бутундаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге Welt нашрига берган интервьюсида.

Клюгенинг сўзларига кўра, 2021 йил "яна бир COVID йилига айланиши мумкин", аммо 2020-йилда одамлар янги касаллик ҳақида кам маълумотга эга бўлган бўлсалар, ҳозирда пандемия "анча тушунарли ва уни бошқариш мумкин".

"Менинг ишимда ҳаммасини олдиндан режалаштириш муҳим. Шу боис, мен 2022 йил бошида пандемия якун топади, деган фикрга таянмоқдаман. Аммо бу вирус батамом йўқ бўлишини англатмайди. Аммо, ўша вақтга келиб аралашувларга ҳожат қолмайди, деб умид қиламан", - дея иқтибос келтиради РИА Новости Клюге сўзларидан.

Шу билан бирга, БССТ вакили давлатлар чекловларни қай тарзда бекор қилишлари ҳам ўта муҳимлигига эътибор қаратган, нега деганда ҳаммаси ўта тез содир бўлса, "биз яна бошидаги ҳолатга қайтамиз".

БССТ маълумотларига кўра, бутун дунёда 115 миллионга яқин коронавирус ҳолатлари қайд этилган, 2,55 миллион киши инфекция қурбонига айланган.

173
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Заместитель премьер-министра Республики Казахстан Ералы Тугжанов и премьер-министром Республики Узбекистан Абдулла Арипов

Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

50
Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов Тошкентга ишчи ташрифи билан келган Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжановни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон бош вазири расмий сайтида.

Томонлар соғлиқни сақлаш, таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида иккала мамлакатдаги эпидемик вазият тўғрисида фикр алмашилди, COVID-19 га қарши курашиш бўйича кўрилган чораларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди, шу билан бирга эпидемия ва пандемия бўлган тақдирда тезкор чоралар кўриш ва ўзаро таъсир ўтказиш бўйича қўшма самарали чораларни ишлаб чиқишга келишилди.

Юқори технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтиришга ва икки давлат ўртасида узлуксиз тиббий таълим соҳасида, тиббий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари ўртасида академик ҳаракатчанликни кенгайтириш, тегишли қўшма илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ўзаро алоқаларни ўрнатиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

Учрашув якунларига кўра, Ерали Тугжанов Ўзбекистон бош вазирини жавоб ташрифи билан Қозоғистонга таклиф этди.

50