Генерал-полковник Зокиржон Алматов

Генерал-полковник Зокиржон Алматов Бухоро вилоятига борди

461
(Янгиланган 09:29 26.04.2018)
Алматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш йўналишида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилган

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Бухоро вилоятига ташриф буюриб, ИИБ ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди, деб хабар берди Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 1991-2005 йилларда Ички ишлар вазири лавозимида ишлаб, бир қанча ходимларга устозлик қилиб, нафақага кузатилган генерал-полковник Зокиржон Алматов жорий йил Ўзбекистон президенти қарорига кўра, Ўзбекистон ИИВ раҳбари маслаҳатчиси лавозимига қайтарилган эди.

Таъкидланишича, Бухорода ўтган йиғилишда вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиққан ва Ўзбекистон Республикасининг собиқ ички ишлар вазири генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг меҳнат фаолияти жуда мураккаб даврларга тўғри келганига қарамай, ўз касбининг касбининг фидойиси бундай таҳликали даврда метиндек ирода, мардлик, жасурлик кўрсатиб Ўзбекистонни оғир даврдан олиб чиққани ҳамда бугунги тинчликнинг сабабчиларидан бири эканлигини алоҳида эътироф этган.

Шундан сўнг генерал-полковник Зокиржон Алматов ўзининг хотиралари ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган халқни рози қилиш сиёсатининг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб, вилоятдаги маҳалла оқсоқолларига бу эзгу сиёсатнинг мақсадини ҳар бир хонадонга етказиш, униб ўсаётган ҳар бир ёшни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш лозимлигини таъкидлаган.

Алматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш йўналишида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилган.

461
Теглар:
Алматов, ИИВ, Бухоро
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте

"Талабаликка тавсия этилдингиз": ДТМ мандат қачон эълон қилинишини айтди

739
Ҳозирда барча олий таълим муассасаларидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ягона базага йиғилмоқда ва бу натижалар тест синовлари натижалари билан бирга ҳисобланмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Давлат тест маркази томонидан барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етган. Бу ҳақда ДТМ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Хабарда имтиҳон натижалари нега кечиктирилгани сабаблари ҳам келтириб ўтилган.

"...жорий йилда кўплаб имтиёзлар (ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ИИВ органи ходимлари фарзандлари, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси, хотин-қизлар ва Сўх тумани учун ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари ва бошқалар) ҳам тест синовлари орқали талабаликка қабул қилинадиган таълим йўналишларига, ҳам касбий (ижодий) имтиҳон орқали қабул қилинадиган таълим йўналишларига татбиқ этилаётганлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонлар 20 сентябрга қадар давом этганлиги сабабли, танлов натижаларини ҳисоблаш ишлари энди якунланмоқда", - дейилади изоҳда.

Қайд этилишича, ҳозирда барча олий таълим муассасаларидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ягона базага йиғилмоқда ва бу натижалар тест синовлари натижалари билан бирга ҳисобланмоқда.

Мазкур жараён якунига етгач, абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

739

Ўзбекистонлик мигрантларни Россиядан қайтариш мақсадида 15та автобус йўлга чиқди

524
(Янгиланган 21:19 23.09.2020)
Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг турли ҳудудларидан қайтариш жараённи янада тезлаштириш мақсадида бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди.

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг турли ҳудудларидан қайтариш жараённи янада тезлаштириш, биринчи навбатда оғир аҳволда қолган фуқароларни имкон қадар тезроқ Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан репатриацион чартер рейслари сонини бир неча маротабага кўпайтиришга эришилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

"Республика махсус комиссияси, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Россиядаги дипломатик ваколатхоналарининг саъйи-ҳаракатлари билан айни дамда Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилмоқда", - дейилади хабарда.

Мазкур автобус қатновлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Uzautotrans service" корхонаси томонидан амалга оширилади. Бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди. Ушбу қатнов барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.

Қатновни бажаришга жалб этилган 40 нафар ҳайдовчиларнинг барчаси йўлга чиқишдан аввал коронавирусга тест топширишди. Лаборатория таҳлили натижаларидан сўнг уларга тегишли маълумотнома берилди. Шундан сўнг, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш ва қатнов давомида нималарга эътибор бериш лозимлиги юзасидан йўриқнома ўтказилди.

Шу билан бирга мамлакатнинг турли ҳудудларига мунтазам равишда махсус темир йўл қатновлари ҳам ташкил этилмоқда.   

Қатнов олдидан ҳайдовчиларга махсус йўриқнома ўтказилди.

Режага мувофиқ автобуслар 25 сентябрь куни белгиланган манзилга етиб боришади. Шу куннинг ўзида автобуслар 700 дан ортиқ йўловчиларни олиб Ўзбекистон томон йўлга чиқади.   

Шу ўринда ҳозирда вазирлик Россиянинг турли ҳудудларидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлиб турган фуқаролардан оммавий равишда Россиянинг Қозоғистон билан чегара олди ҳудудларига тўпланмасликларини сўраб қолган. Бу каби ҳолатлар ҳозирги қалтис эпидемиологик вазиятнинг янада мураккаблашувига, касаллик юқтириб олиш хавфининг ортиб кетишига ва энг ёмони юртдошларимизни ватанга олиб келиш мақсадида катта қийинчиликлар билан амалга оширилаётган саъйи-ҳаракатларнинг чекланишига сабаб бўлиши мумкин, дея огоҳлантиради вазирлик.

524

Хавфли вулқон, ягуар ва масаи жангчилари ҳафта сурати

0
Шу ҳафта 19-25 сентябрь кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik фотожамланмасида.

0
  • © AP Photo / Ron Jenkins

    Техасда Dallas Cowboys жамоасини мухлислар қўллаб-қувватламоқда. Черлидинг намойиши.

  • © AFP 2018 / Ole Berg-Rusten

    Норвегия ҳукуматининг нефт сиёсатига қарши намойиш пайтида Extinction Rebellion ҳакарати вакиллари.

  • © Sputnik / Sutanta Aditya

    Индонезия Шимолий Суматра провинциясида Синабунг вулқони

  • © Sputnik / Grigory Sysoev

    Москва марафони иштирокчилари

  • © Sputnik / Mikhail Klimentyev

    Россия Президенти Владимир Путин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида видеомурожаат билан сўзга чиқди

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қрим Республикасининг Белогорск вилоятидаги Оқ қоянинг этагида аэронавтика фестивали

  • © AFP 2018 / Ed Jones

    Сеул одамлар гуллар олдидан ўтмоқда.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Акробатлар Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида коронавирус пандемияси сабабли пляжларни ёпиш тўғрисидаги ҳукумат қарорига қарши норозилик намойишида чиқиш қилишди.

  • © REUTERS / Ueslei Marcelino

    Бразилия NGO Nex Institute марказида ягуар

  • © REUTERS / Thomas Mukoya

    Масаи қабиласи эркаклари, Кажиадо шаҳри

  • © AFP 2018 / Frederic J. Brown

    Калифорния штати, Лос-Анжелесдаги ёнғин

  • © AP Photo / Mahesh Kumar A

    Ҳиндистон шифокор тест олмоқда.

  • © Sputnik / Andrey Stasevich

    Беларусь президенти Александр Лукашенко инаугурация маросимида.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда норозилик акцияси.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Т-72 танки, Новороссийскдаги "Раевский" полигонида "Кавказ-2020" қўмондонлик-штаб машқлари пайтида

  • © REUTERS / Eduard Korniyenko

    Краснодарда бодибилдинг бўйича чемпионат иштирокчилари.

  • © AFP 2018 / Joe Klamar

    Австрия ҳар йили ўтказиладиган Almabtrieb тадбири.

  • © AFP 2018 / Leonardo Munoz

    Колумбия Богота норозилик акцияси.

  • © AP Photo / Frank Augstein

    Буюк Британия Лондон норозилик намойишида раққоса.

  • © REUTERS / Francis Mascarenhas

    Ҳиндистон, Мумбаи кучли ёғингарчиликдан сўнг сув остида қолган такси машинасини итармоқда.

  • © Sputnik / Grigory Sysoev

    "Москва акватория" фестивали иштирокчилари

  • © REUTERS / Fayaz Aziz

    Ҳиндистон, Пешаварда мактаб ўқувчиларининг ҳарорати ўлчанмоқда.

  • © REUTERS / Dolce & Gabbana

    Milan Fashion Week вақтида Dolce & Gabbana тўплами намойиши.

  • © AP Photo / Nikiforos Stamenis

    Грецияда тўфон оқибатида соҳилда тўпланган яхталар.

  • © AP Photo / Mosa'ab Elshamy

    Марокко, раққосаларнинг чиқиши