Один из широко распространенных способов самоубийства – прыжок с высоты

Шахс ўз жонига қасд қилса, у яшайдиган ҳудуддаги психиатрия амбулаториясига хабар берилади

187
Шунингдек, ҳисоботлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи томонидан умумлаштирилиб, ҳар чоракда Ўзбекистон Бош прокуратурасига тақдим этилади

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга мувофиқ Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига қасд қилиш ҳолати юзасидан ўша шахс яшайдиган манзилдаги амбулатор психиатрия муассасасини зудлик билан хабардор этади.

Борди-ю, мазкур ҳолат соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан аниқланган тақдирда, улар бу ҳақда ўзи жойлашган манзилдаги ички ишлар органларига тезкор маълум қилишлари керак.

Шахсда ўткир психоз ёки руҳий касалликлар хуружи сабабли ўз жонига суиқасд қилингани аниқланганда, унга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, яшаш манзили бўйича психиатрия стационарларига ўрнатилган тартибда жойлаштирилади.

Шунингдек, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари юзасидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ҳамда амбулатор психиатрия муассасалари томонидан ҳисобот тайёрланиб, тегишли тартибда ҳудудий бош суицидологлар ёки бош психиатрларга тақдим этилади.

Ҳисоботлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи томонидан умумлаштирилиб, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.

187