Россия Интерпол бўйича янги ташаббусни илгари сурмоқда

Логотип INTERPOL на фасаде здания
Логотип INTERPOL на фасаде здания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия собиқ ИИВ раҳбари Куликовнинг сўзларига кўра, Россия Интерполга тезкор-қидирув ҳуқуқи берилиши ва ташкилот террорчиларга қарши куч тузилмаларига эга бўлишини мақсадга мувофиқ деб билади.

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik, Сергей Сафронов. Россия Интерполга тезкор-қидирув ҳамда халқаро терроризмга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи функциялари берилиши масаласини илгари сурмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Россиянинг собиқ ИИВ раҳбари, Халқаро полициячилар эксперт кенгаши раиси, армия генерали Анатолий Куликов маълум қилган.

Логотип INTERPOL на фасаде здания - Sputnik Ўзбекистон
Интерпол президенти этиб Жанубий Корея вакили тайинланди

Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус феврал ойида Франциянинг Лион шаҳрида Интерпол раҳбарияти билан ўтказиладиган учрашувда айтилади.

"Россия ушбу ташаббусни илгари сурмоқда, ва биз уни феврал ойи охирида Лионда Интерпол раҳбарияти билан ўтказиладиган учрашувда айтмоқчимиз", – деди Куликов.

Куликовнинг таъкидлашича, Интерполга халқаро терроризм ва жиноятчилик, шунингдек, тезкор-қидирув функциялари қўшиб берилса, идеал бўларди.

"Бизнинг назаримизда, Интерпол халқаро жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи функциялари билан шуғулланса, бу идеал вариант бўлар эди, чунки ташкилот аллақачон мавжуд. Иккинчидан Интерпол улкан маълумотлар банкига эга. Аммо ташкилот ҳозирча почта қутиси вазифасини бажармоқда. Низом жуда эскирган. Ички жиноий ва ички жиноий терроризм муаммолари уларга тааллуқли эмас. Биз эса бу ақида эканлигини ва бунга ўзгартишлар киритиш кераклигини айтмоқдамиз", - деди Куликов.

Куликовнинг сўзларига кўра, Россия Интерполга тезкор-қидирув ҳуқуқи берилиши ва террорчиларга қарши куч тузилмаларига эга бўлишни мақсадга мувофиқ деб билади.

"Бироқ уларни БМТ халқаро кучлари сифатида ажратиб кўрсатишдан маъно йўқ. Аммо ҳар бир давлатда Интерпол топшириғи билан тезкор масалаларни ечишда иштирок этадиган тайёр кучлар бўлиши ва бунда бошқа давлатларни жалб қилиш имконияти ҳам бўлиши керак. Бу масалани тез орада ўтадиган Интерпол Бош ассамблеяси кун тартибига киритмоқ лозим", - деб хотима қилди генерал.

Янгиликлар лентаси
0