Ўзбекистон спецназлари АҚШга жўнаб кетди

© Минобороны РУзСпецназ Узбекистана
Спецназ Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базасида бўлиб ўтаётган "Жанубий зарба" ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этишяпти

ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Ўзбекистон махсус бўлинма ҳарбийлари биринчи марта АҚШдаги машғулотларда қатнашмоқда, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Военнослужащие узбекской армии - Sputnik Ўзбекистон
Шакл ва мазмун: ўзбек армияси нега либосини янгиламоқда

"Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари 11 январдан АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базаси (Миссисипи штати)да бўлиб ўтаётган "Жанубий зарба" ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этишяпти. Улар бугунги кунга қадар иккита ҳамкорликдаги машқларни ўтказишди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация мазкур машғулотларнинг учинчи – асосий фазасини кузатиш учун АҚШга жўнаб кетди.

 "Жанубий зарба" тактик машғулотлари – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан Галфпорт шаҳрида жойлашган жанговар тайёргарлик ва бирлашган кучларнинг Кемп-Шелби ўқув базаларида ўтказиладиган йирик ўқув-жанговар машғулотлари ҳисобланади. Ўқув машғулотлари барча қўшин турлари ҳамда қўриқлов бўлинмалари, захира кучлари ва доимий қўшинлар учун амалиётда жанговар шайликни ушлаб туриш ҳамда АҚШ ва асосий иттифоқ қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини таъминлаш каби мақсадларни ўз ичига олади.

Мазкур кенг миқёсдаги машғулотларда Канада, Чили ва Нидерландия ҳарбийлари ҳам қатнашмоқда.

АҚШга расмий ташриф давомида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Тампа шаҳридаги (Флорида штати) CENTCOM бош қароргоҳига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0