Иран отмечает 40 летие исламской революции

Эрон нега Америкага ўлим тилайди? Имом Хумайний бунга изоҳ берди

671
Шу кунларда Эрон Ислом инқилоби ғалабасининг 40 йиллигини кенг нишонлади. "Америкага ўлим" шиори монархияга қарши ҳаракат иштирокчиларининг энг асосий шиорларидан бири бўлган.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. "Америкага ўлим" шиори Дональд Трамп, унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ва Давлат котиби Майк Помпео сингари сиёсатчиларга қарши йўналтирилган, деб баёнот қилди Эрон олий етакчиси имом Али Хумайний.

"Америкага ўлим" Трамп, Жон Болтон ва Помпеога ўлимни англатади, айни вақтда Америкага раҳбарлик қилиб турган ушбу раҳбарлар йўқолсин, деган маънони англатади!", - дея иқтибос келтиради Хумайнийдан унинг расмий сайти.

Эрон олий етакчиси таъкидига кўра, бу шиорнинг оддий америкаликларга ҳеч қандай даҳли йўқ, аммо токи "қабиҳлик ва ёвузлик" АҚШга хос экан, бу шиор ўз долзарблигини йўқотмас экан.

Хумайний бу баёнотларни ислом инқилоби ғалабасининг 40 йиллигини нишонлашга бағишланган Эрон ҲҲК қўмондонлик таркиби билан учрашуви вақтида айтган.

Эрон ислом инқилоби вақтида "Америкага ўлим" шиори монархияга қарши ҳаракат иштирокчиларининг асосий шиорларидан бири бўлган.

1979 йилда юз берган инқилоб натижасида Паҳлавийлар сулоласи тахтдан ағдарилган ва Эронда Ислом Республикаси ўрнатилган.

Ислом инқилоби ғалабаси ҳар йили февраль ойи бошида нишонланади.

Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ислом инқилоби ғалабаси куни муносабати билан Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳонийга табрик йўллаган эди.

671