Мужчина закрывает портфель

Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директор тайинланди

121
Отабек Аманов 2018 йилдан буён “Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг капитал қурилиш ва таъминот бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директор тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали хабар қилди.

“Отабек Тўлқинович Аманов Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директори этиб тайинланди”, - дейилади хабарда.

Отабек Аманов 2018 йилдан буён “Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг капитал қурилиш ва таъминот бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

121