Узбекские милиционеры

ИИВ юқори лавозимдаги милиция ходимлари "участкавойларга" айланаётганини рад этди

478
Ижтимоий тармоқларда жорий йил 10 январь куни президент томонидан берилган оғзаки тавсия асосида Ички ишлар вазирлиги ходимларининг 86 фоизини қуйи бўғинга тушириш ишлари бошлангани ҳақида айтилган эди

ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ чет эл нашрларида тарқалган "Мирзиёев гапидан кейин юқори рутбали ИИВ ходимлари участка нозирига айланмоқда" номли мақолалар юзасидан раддия эълон қилди.

Ички ишлар вазирлиги расмий ахборотига кўра, ижтимоий тармоқларда "Мирзиёев гапидан кейин юқори рутбали ИИВ ходимлари участка нозирига айланмоқда" сарлавҳаси билан тарқатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ҳамда Кадрлар бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва қайд этилган ушбу маълумотлар ўз тасдиғини топмаган.

Хусусан, хабарларда таъкидланган "Ўзбекистон Президентининг жорий йил 10 январь куни берган оғзаки тавсияси асосида Ички ишлар вазирлиги ходимларининг 86 фоизини қуйи бўғинга тушириш ишлари бошланди", - деб кўрсатилган жойига ИИВ кескин эътироз билдирган.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2019 йил 10 январь куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимларини 86 фоизини қуйи бўғинга тушириш тўғрисида биронбир топшириқ ёки тавсия берилмаган", - дея раддия эълон қилган ИИВ.

478