Открытие Humo Arena в Ташкенте

"Humo Arena"сининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

752
Тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, барчани ушбу қутлуғ воқеа билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. 15 март куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида "Humo Arena" кўп тармоқли спорт саройининг очилиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Открытие Humo Arena в Ташкенте
Пресс-служба президента Узбекистана
Открытие Humo Arena в Ташкенте

"Ўзбекистон спорти тарихида янги саҳифа очилди"

Тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, барчани ушбу қутлуғ воқеа билан табриклади. 

"Юртимизнинг барча ҳудудларида, ҳатто олис туманларда замонавий ва оммабоп спорт инфратузилмаси яратилмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сони ошиб бормоқда. Кейинги икки йилда Ўзбекистон спортчилари халқаро мусобақаларда мингдан зиёд, шу жумладан, 400 дан ортиқ олтин медалларни қўлга киритди", – деди Мирзиёев.

Бугунги кунда спортнинг бокс, дзюдо, эркин кураш, бадиий гимнастика, шахмат ва бошқа турлари бўйича ўзбек мактаблари бутун дунёга маълум ва машҳур. Мамлакат нуфузли халқаро турнирлар, хусусан, жаҳон ва минтақа чемпионатларини қабул қилмоқда. Давлат раҳбари томонидан 2030 йилги ёзги Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси илгари сурилган.  

"Ватанимиз спортчилари фигурали учиш, хоккей, тоғ чанғиси, фристайл, сноуборд каби энг томошабоп қишки спорт турларида ҳам муносиб иштирок этишларига интилмоқдамиз. Фристайл бўйича қишки Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларидаги олтин медаллар, фигурали учиш бўйича Осиё ўйинлари ва бошқа халқаро мусобақаларда қўлга киритилган етмишдан ортиқ медал бу борадаги ютуқларимиздир. Биз ушбу шонли спорт анъаналарини давом эттиришни бурчимиз деб биламиз", – дея таъкидлади Ўзбекистон президенти. 

Открытие Humo Arena в Ташкенте
Пресс-служба президента Узбекистана
Открытие Humo Arena в Ташкенте

Очилиш маросими спортчи ва санъаткорлар ҳамкорлигида тайёрланган шоу дастур билан давом этди. Муз майдони сатҳида 3D мэппинг технологияси асосида Ҳумо қуши, бу ерда ўтказиладиган спорт турлари тасвири намойиш этилди. Спортчи ёшлар ҳамда болалар кўргазмали чиқишлар қилди. Ўзбекистоннинг ёш спортчилари ва машҳур хоккейчилар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  

Открытие Humo Arena в Ташкенте
Пресс-служба президента Узбекистана
Открытие Humo Arena в Ташкенте

"Humo Arena" замонавий муз саройининг фойдаланишга топширилиши Ўзбекистон спорти тарихида янги босқични бошлаб беради.

Ушбу иншоот илғор муҳандислик ва бинокорлик ечимлари, техник жиҳозланганлик даражаси билан бетакрордир. Мажмуанинг 12 минг 500 ўриндан иборат асосий майдони трансформация усулида қурилган бўлиб, қисқа вақтда уни қайта жиҳозлаш, ўриндиқлар сонини ошириш ёки камайтириш мумкин.

Бу хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг каби қишки спорт турлари билан бирга кураш, бокс, мини-футбол, баскетбол, волейбол, таэквондо бўйича мусоқабалар ўтказиш, шунингдек, концерт, шоу, кўргазма, конференция ва бошқа маданий тадбирлар ташкил этиш имконини беради. 

Открытие Humo Arena в Ташкенте
Пресс-служба президента Узбекистана
Открытие Humo Arena в Ташкенте

Аренани лойиҳалаштириш ва қуришда замонавий шаҳарсозлик қоидалари, экологик хафсизлик ва спорт иншоотларига доир халқаро талабларга риоя қилинган, энергия самарадор технологиялар қўлланилган. 

Мажмуанинг концептуал лойиҳаси Жанубий Кореянинг "Heerim Architects & Planners" компанияси, том қисмининг лойиҳаси Австриянинг "Oberhofer Stahlbau" компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Умуман, иншоотни қуриш ва жиҳозлашда Германия, Буюк Британия, АҚШ, Испания, Италия, Бельгия, Франция, Финляндия, Россия каби мамлакатларда ишлаб чиқарилган техника ва технологиялардан фойдаланилган.

Открытие Humo Arena в Ташкенте
Пресс-служба президента Узбекистана
Открытие Humo Arena в Ташкенте

“Humo Arena” юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш, йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш, энг муҳими, ёшларни спортнинг қишки турларига ҳам кенг жалб этишда муҳим омил бўлади. Шунингдек, кўп тармоқли спорт-кўнгилочар иншооти сифатида барча аҳоли қатламларининг жисмоний ва маданий камолотига хизмат қилади. Келгусида бундай мажмуа ва марказларни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам қуриш кўзда тутилган.

Открытие Humo Arena в Ташкенте
Пресс-служба президента Узбекистана
Открытие Humo Arena в Ташкенте

Маросимда Халқаро хоккей федерацияси президенти Рене Фазель, дунёга машҳур спортчи ва санъаткорлар иштирок этди.

752

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

906
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

906
Приемная комиссия филиала РГУ имени Губкина в Ташкенте

Губкин университети филиалида кечки бўлим очилиши мумкин

396
(Янгиланган 14:46 30.05.2020)
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия давлат нефт ва газ университетининг филиали кечки бўлим очишни кўзламоқда. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 85 нафар кўп. Бироқ ўʻтган йиллардан фарқли ўлароқ, умумий квота таълимнинг иккита шакли бўйича тақсимланган: кундузги ва кундузги-сиртқи (кечки).

Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришларсиз тасдиқланса, 225 нафар абитуриент кундузги, 120 нафари – сиртқига кириши мумкин. Илгаригидек, кундузги бўлим учун квота Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (ҲТБ) битирувчилари учун ўринларни ўз ичига олади. Уларга келаётган ўқув йилида 25 та ўрин ажратилади.

396

Тиз чўккан АҚШ полицияси - фото

0
Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу бутун мамлакат бўйлаб кескин тартибсизликларни келтириб чиқарди.

АҚШ полиция ходимлари намойишчилар билан бирдамлик белгиси сифатида тиз чўкмоқда.

АҚШнинг турли штатларида тасвирга олинган суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

0
  • Майами полиция ходимлари намойишчилар олдида тиз чўкди.

  • © AFP 2018 / Kyle Grillot

    АҚШ Миллий гвардия зобити намоийшчини бағрига босмоқда. 2.06.20.

  • © AFP 2018 / Frederic J. Brown

    Лос-Анжелес полицияси митингда тиз чўкди. 02.06.20

  • © AFP 2018 / Agustin Paullier

    АҚШ миллий гвардия зобитлари намойишчилар билан Флойд хотирасига ўтказилган митингда тиз чўкди. 02.06.20.

  • © AFP 2018 / Eva Marie Uzcategui

    Флорида штати, полиция ходими Флойд хотирасига ўтказилган митингда, 02.06.20.

  • © AFP 2018 / David Ryder / Getty Images

    Вашингтон штати, Беллевью полиция шерифи, Стив Милет намойишчилар олдида тиз чўкди.

  • © REUTERS / Courtesy Aleeia Abraham

    Нью-Йорк полицияси намойишчилар билан бирга тиз чўкмоқда. Квинс. 31.05.20.

  • © REUTERS / Dustin Chambers

    Анланта, Жоржия штати, зобитлар митингда тиз чўкиб турибди. 01.06.20.

  • © REUTERS / Paige Baretta

    АҚШ полиция ходимлари намойишчилар билан бирдамлик белгиси сифатида тиз чўкмоқда. Портланд, Орегон. 31.05.20

  • © AFP 2018 / Eva Marie Uzcategui

    Корал-Гейблс, Флорида штати, полиция тиз чўккан ҳолда турибди. 30.05.20