Узбекский паспорт

ТИВ хорижга кетаётган ўзбекистонликларга яна бир муҳим эслатма билан чиқди

264
Ўзбекистон ТИВ хорижга кетаётган фуқароларга паспорт бўйича эслатма билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ хорижга кетаётган фуқароларга  паспорт бўйича эслатма билан чиқди.

ТИВ маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Жасурбек Тошпўлатов 2019 йилнинг 25 март куни дипломатик ваколатхонага мурожаат қилиб, у ҳисобга қўйиб бериш баҳонасида олиб қўйилган ва қайтариб берилмаган ўзининг миллий паспортини қайтариб олишида ёрдам кўрсатишни сўраган.

“Ўрнатилган тартибдан келиб чиққан ҳолда 30 март куни унга ватанга қайтиш гувоҳномаси берилган. Шу билан бирга, у паспортининг қонунга хилоф тарзда олиб қўйилгани ҳақида ариза берса, мазкур масала Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилади”, - дейилади ТИВ расмий хабарида.

Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижга чиқувчи ватандошларга ҳеч бир ҳолатда ва ҳар қандай важга қарамай Ўзбекистон фуқароси паспортини бегона шахсларга бермаслик кераклигини эслатиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россияда ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига ушбу мамлакат ҳудудидан чиқишда жами 10 минг АҚШ долларигача бўлган ҳар қандай валютани декларация қилмасдан олиб кетиш мумкинлигини эслатгани ҳақида хабар қилган эдик.

264