В Norin Moto Bike начали производить скутеры, мотоциклы и трициклы

Наманганда скутер, мотоцикл ва трицикллар ишлаб чиқара бошланди

184
Янги завод 150 нафар маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш имконини беради, келгусида улар сони 500 нафарга етиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. 10 апрелда Наманган вилояти Норин шаҳридаги “Norin Moto Bike” заводи скутер, мотоцикл ва трицикиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири "Ўзавтосаноат" матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Ишлаб чиқаришни жорий этиш тўғрисидаги келишув "Ўзавтосаноат" АЖ ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи сифатида иш кўрувчи "Lifan Group Co.Ltd" компанияси ўртасида имзоланганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 февралда заводда велосипедлар ишлаб чиқариш бошланганди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган.

Янги завод 150 нафар маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш имконини беради, келгусида улар сони 500 нафарга етиши кутилмоқда.

Шунингдек, йил охирига бориб, "Norin Moto Bike" МЧЖ ўз маҳсулотларини қўшни мамлакатларга экспорт қилишни режалаштирган.
Завод минтақалардаги тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди ва самарали ҳамкорликка умид боғлайди.

184