Шавкат Мирзиёев во время посещения автовокзала Ташкент

Мирзиёев маҳаллий ва халқаро йўналишларда автобус йўл ҳақини арзон қилишни буюрди

1021
Бугунги кунда Тошкентдан 10 дан ортиқ маҳаллий рейслар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, автовокзалдан 12 та халқаро йўналиш бўйича хизмат кўрсатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни "Тошкент" автовокзалида амалга оширилган ишлар  билан танишди ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида йўловчиларга юқори даражада хизмат кўрсатиш, қатновларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, нархларни арзон қилиш, ҳайдовчи ва вокзал хизматчилари малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати. 

Давлат раҳбарининг 2017 йил 10 январдаги қарорига мувофиқ аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш, шаҳарлар ва қишлоқларда йўловчилар ташиш тизими яхшиланмоқда. 

Жумладан, Чилонзор туманидаги "Тошкент" автовокзали реконструкция қилиниб, янгича қиёфа касб этди. Бир вақтнинг ўзида 2 мингдан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Маҳаллий ва халқаро йўналишларда қатновлар йўлга қўйилди.

Шавкат Мирзиёев во время посещения автовокзала Ташкент
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев во время посещения автовокзала "Ташкент"

Вокзал энг илғор технологиялар билан жиҳозланган. Диспетчерлик хизмати, чиптахона, кутиш зали ва VIP залда йўловчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратилган. Меҳмонхона, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари, савдо дўконлари, аёллар ва эркаклар учун алоҳида намозхона, барлар ташкил этилган. 31 та перрон, 80 та автобус учун жой мавжуд. 

Шавкат Мирзиёев во время посещения автовокзала Ташкент
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев во время посещения автовокзала "Ташкент"

Бугунги кунда Тошкентдан Янгиер, Зомин, Самарканд, Зарафшон, Каттақўрғон, Хатирчи, Учқудуқ, Термиз, Денов, Бухоро, Қоракўл ва бошқа йўналишлар бўйича кунига 10 дан ортиқ маҳаллий рейслар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, автовокзалдан 12 та халқаро йўналиш бўйича хизмат кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан хорижий давлатларга вақтинчалик ишлаш учун кетаётган фуқароларни манзилларига хавфсиз етказиш мақсадида автобусда ташишга ихтисослаштирилган "Uzautotrans Service" корхонаси ташкил этилган. Корхона парки Хитойнинг "Zhengzhou Yutong Bus Co. Ltd." компаниясида ишлаб чиқарилган 168 та замонавий автобус билан тўлдирилган.

Ушбу автобуслар 53 йўловчига мўлжалланган бўлиб, улар учун максимал даражада қулайлик яратилган. Ўриндиқлар юмшоқ, ҳар бир ўриндиқ тепасида ҳаво дефлектори ва индивидуал ёритиш чироқлари мавжуд. Кондиционер ва мониторлар сафарлар чоғида жуда қўл келади. 

Шу ерда йўловчи ташиш тизимидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш механизмлари, халқаро ва шаҳарлараро автобус йўналишлари, автовокзал ҳамда автостанцияларни ривожлантиришга оид режалар тақдимоти ўтказилди.

1021
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте

Бугундан Тошкентда жамоат транспорти тўлиқ тикланди

127
Йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус ва микроавтобуслар салонига чиқарилмайди.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. 15 августдан Тошкентда жамоат транспорти, автобуслар ва микроавтобуслар ҳаракатланиши тўлиқ тикланади, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Хабарда айтилишича, 132 та йуналишда 1 105 та автобус йўналишларга чиқарилади. Шунингдек, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимидаги хусусий корхоналар ва 98 та йўналишда 800 дан ортиқ йўналишли таксилар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус ва микроавтобуслар салонига чиқарилмайди.

Транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин 15 августдан бошлаб Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилиши эълон қилинган эди. Куни кеча ушбу муносабат билан махсус комиссия мурожаати эълон қилинди.

Махсус комиссия унда мамлакатдаги барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигини билдирган.

"Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди", - дея таъкидланган баёнотда.

Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди.

Шу жумладан: жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш; ижтимоий масофани сақлаш; қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.

Ушбу қоидаларга амал қилинмай, касаллик қайта авж олса қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилиши мумкин.

127
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Метро в Ташкенте

Тошкентда 15 августдан метро ишга тушади

194
(Янгиланган 19:48 14.08.2020)
Соат 6-00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ эртага, 15 августдан бошлаб, Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

"Соат 6-00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг "Ўзбекистон", "Чилонзор" ва "Юнусобод" линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди. Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади", - дейилади хабарда.

Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

Тошкент метрополитенининг "Юнусобод" линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.

194
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

275
Толибларнинг Тожикистон чегараси яқинида Афғонистон армияси кучларига қуролли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон билан чегарада афғон ҳарбийлари толиблар ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга афғон миллий армиясининг 217-"Помир" корпуси матбуот-котиби.

Террорчилар 14 август куни 6.30да Бадахшон провинциясининг Куф-Аб уезди ҳудудида армия ва полиция кучларига ҳужум уюштирган.

Афғонистон ҳарбийлари ҳаракатлари натижасида 10 нафар жангари ўлдирилган, 6 нафари жароҳатланган, 4 нафари асир олинган.

Жангарилардан 1 та гранатомет, 1та Калашников автомати ва бошқа қуроллар олиб қўйилган.

Муваффақиятсиз ишғолдан сўнг, толиблар чекинган. Афғонистон армияси томонидан бўлган йўқотишлар ва/жароҳатланганлар ҳақида маълумотларга аниқлик киритилмаган.

275