Улоқча бульдогни жангга чорлади - ит реакцияси сизни ажаблантиради

909
(Янгиланган 13:08 25.05.2019)
Ирландияда гувоҳлар улоқчанинг бульдогни "жангга чорлаш" ҳаракатларини видеога олдилар

Viral Hog каналида пайдо бўлган видеога изоҳда улоқча тиришиб-тортишиб бульдог атрофида сакраб, уни сузишга ҳаракат қилгани ҳақида ёзилган.

Аммо бульдог ҳатто пинагини бузмади, у улоқча фитнасига чув тушмади.

"Итнинг онаси уларга қараб ҳура бошлади. Шундан сўнг улоқча бульдогни тинч қўйди ва гидикча уйга равона бўлди", - дея ҳикояни якунлайди ўзи тасвирга тушмаган ролик муаллифи.

Хитойлик тарбиячи-ит ҳақидаги ролигимиз ҳам сизга манзур бўлади, деб ўйлаймиз.

909