Фонтан в Ташкенте

Иссиқ чекинади: Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади

499
(Янгиланган 09:32 18.06.2019)
Ўзбекистонни қуруқ ва салқин ҳаво кутмоқда, кундузи 32-37 даража ва кечаси атиги 15-20 даража бўлиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Жазирама кунлардан сўнг Ўзбекистонда ва ниҳоят кунлар салқинлашади. Республикада мўътадил ҳаво ўрнатилади, деб хабар бермоқда "Ўзгидромет".

Синоптиклар сўзларига кўра, бутун ҳафта давомида Ўзбекистон фронтал актив ҳудуд таъсиридан ташқарида бўлади.

"Ҳафта давомида Ўзбекистонда кам булутли, қуруқ ва унчалик иссиқ бўлмаган ҳаво ҳарорати кузатилади. Фақат 18 июн кунлари республика бўйлаб шамол бўлиши кузатилади. Шамол тезлиги сониясига 15-20 метрни ташкил этади. Кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлиши кутилмоқда.", - дейилади хабарда.

Тошкентда кучли шамол >>>

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида Ўзбекистонда табиий офатлар рўй берган: ёмғир шаррос қуйиб, дўл ёққан, чақмоқ ва яшин тушиши ҳолатлари кузатилган эди. Бунинг оқибатида республика бўйлаб сув тошқинлари ва дарахтларнинг қулаши каби ҳодисалар кузатилганди.

499
Сегодня с этой целью в 514 махаллях 11 районов г. Ташкента под девизом Мы защитим нашу махаллю от коронавируса были созданы пункты общественного контроля

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 7 кишида коронавирус аниқланди

186
(Янгиланган 10:25 28.05.2020)
Айни пайтда 2668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 714 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 нафарга ошди ва 3396тани ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 7 нафар аҳоли орасида, Самарқанд вилоятида 1 нафар аҳоли орасида, Тошкент вилоятида эса 1 нафар аҳоли орасида, 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Айни пайтда 2668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 714 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

186
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Гостиница Узбекистан в центре Ташкента

"Ўзбекистон" меҳмонхонасининг давлат улуши сотилди

122
Сингапур компанияси 24 ой ичида 23,2 миллион доллар тўлаши ва 1,5 йил ичида 100 миллиард сўм инвестиция киритиши керак.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасидаги давлат улуши оммавий ким ошди савдосида сотилди, деб хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.

"Ўзбекистон" меҳмонхонасининг 80,134 фоиз  давлат улуши оммавий ким ошди савдоси орқали сотилди", - дейилади хабарда.

Давлат тендер комиссияси Сингапурнинг Bashan Investment Group PTE LTD-ни танлаб олди. Компания 24 ой ичида 23,2 миллион доллар тўлаши ва 1,5 йил ичида 100 миллиард сўм инвестиция киритиши керак.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон" меҳмонхонаси охирги марта 2019 йил феврал ойида 33 миллион долларга сотувга қўйилган эди. Бунгача у уч маротаба ким ошди савдосига қўйилган эди.

"Ўзбекистон" меҳмонхонаси 1974 йилда қурилган. Сўнгги марта реконструкция ишлари 2010 йилда амалга оширилган.

Кўп қаватли меҳмонхона биноси очиқ китоб шаклига ўҳшайди. Халқ орасида у "узбечка" деб номланади. Меҳмонхона 243 та хонадан иборат.

122

Трамп ижтимоий тармоқларга қарши қаратилган қарорни имзоламоқчи

21
АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларнинг иш фаолиятига оид қарорни имзолашни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларнинг иш фаолиятига оид қарорни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico газетаси Оқ уй вакили Кайле Маккинани баёнотига асосан хабар қилди.

Пайшанба куни АҚШ президенти ҳужжатни имзолаши кутилмоқда. Имзолашга тайёрланаётган қарор бйўича қўшимча маълумот ҳозирча очиқланмаяпти.

Куни кеча Трамп консерваторларнинг овозларини ўчиришда давом этса, ижтимоий тармоқларни қатъий равишда тартибга солиш ёки бутунлай "ўчириб қўйиш" билан таҳдид қилди.

Трамп сайловларда почта орқали овоз бериш жараёнини кескин қоралаб, “Бюллетенлар почта орқали тарқатилиши фирибгарликка йўл очади. Бошқача бўлиши мумкин эмас! Почта қутилари талон-торож қилинади ва сайлов бюллетенлари қалбакилаштирилади”, - деб ёзди.

Twitter Трампнинг бу постини ишончли эмас деб қайд этди ва унинг остига махсус белги қўйди. 

Трампнинг Twitter'ни президентлик сайловларига аралашаётганликда айблади.

21